ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / 2017 йил 9 ойи давомида алиментларни тўламаган...

2017 йил 9 ойи давомида алиментларни тўламагани учун 24 киши қидирувга эълон қилинган

Алиментларни ундириш тўғрисидаги қонунчиликка асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 2017 йил 9 ойи давомида ишлаб чиқаришга 24 минг ижроия ишлар қабул қилинган. Улардан 260 таси ниҳоясига етказилган , 1 минг 578 қайтарилган. Қарздорларнинг иш жойларига 6 минг 718 иш бўйича ижроия варақлари юборилган . Ундан ташқари ҳисобот даврида 24 нафар қарздор қидирувга берилди.

Ушбу рақамлар ИИББ Тошкент шаҳар жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича шаҳар суди, Ўзбекистон Бош прокуратураси хузуридаги ажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси билан биргаликда уюштиришган тадбир чоғида эшиттирилди.

Алиментни ундириш учун никоҳ ЗАГСда қайд этилиши зарур эмас, боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ўзи кифоядир, деб таъкидлади. Унда ота- оналар тўғрисида маълумотлар бор.

Ота-оналарнинг вазифаси болаларни вояга етгунича боқиш ва тарбиялашдир. Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64- моддаси ва , шунингдек, Оила Кодексининг 96 моддасида қайд қилинган.

Болаларини боқиш бўйича ўз мажбуриятларини ихтиёрий равишда бажармаётган ота-оналардан алиментлар суд қарори ёки буйруғи бўйича ундирилади.




  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей