ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / 2016 йилда Республика йўл жамғармаси автомобиль йў...

2016 йилда Республика йўл жамғармаси автомобиль йўлларини қайта қуриш ва таъмирлашга 1 триллион 800 миллиард сўм ажратади

Республика йўл жамғармаси беш йил ичида 3000 километр узунликдаги автомобиль йўлларида қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилишни ҳамда янги кўприклар ва транспорт чорраҳаларини қуришни режалаштирмоқда.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан 2010-2014 йилларда қарийб 7700 километр узунликдаги автомобиль йўлларида қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бу йўлларнинг 1474 километрдан ортиғи ички йўллар ҳисобланади. 

Жорий йилда 376,3 километр автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашга Республика йўл жамғармаси ҳамда халқаро молия институтларининг 1 триллион 543 миллиард сўмдан зиёд маблағи ажратилиши белгиланган. 

2016 йилда 512,9 километр узунликдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Бунга 1 триллион 800 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиши режалаштирилган. 

Жаҳон банкининг 200 миллион доллар миқдоридаги маблағи ҳисобидан Тошкент, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида жами 376 километр узунликдаги маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари тўлиқ таъмирланади. 
Автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишларини бажариш учун 2015-2019 йилларда яна 993 дона техника ва 38 дона йўл қурилиш комплексини сотиб олиш режалаштирилган. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей