ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / 2016 йил Ўзбекистонда 65 та йўловчи ташиш йўналишл...

2016 йил Ўзбекистонда 65 та йўловчи ташиш йўналишлари очилади

Жорий йилда бутун республика бўйича деярли 65 та янги йўловчи ташиш йўналишлари очилади, деб хабар беради Uzbekistan Todayга Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи ўринбосари Шоалим Шоваҳобов.

Унинг сўзларига кўра, бу йил мамлакатимизда янги йўловчи ташиш йўналишлари ўтган йилдаги каби бўлади. Тақдим этилган маълумотга кўра, ўтган йили 65 та янги йўналишлар ташкил этилган. Йўналишларда хизмат кўрсатиш учун 524 та автотранспорт воситалари бириктирилган. Шундан 129 таси автобус, 14 таси микроавтобус ва 381 таси «Дамас» автомобилидир.

2015 йил давомида республика бўйича 133 та очиқ тендерлар ўтказилган. Бунинг натижасида 1116 та йўловчи ташиш йўналишлари яратилган. 33 та тендер 205 та шаҳар йўналишлари жойлашуви бўйича ўтказилган, 92 та тендер 799 та шаҳар атрофи йўналиши ва 47 таси шаҳарлараро, вилоят ички йўналишлари бўйича, 8 та тендер эса 65 шаҳарлараро, вилоятлараро йўналишларни жойлаштириш тўғрисида ўтказилган.

Ўтган йил давомида йўловчи ташиш учун 413 та «Исузу» маркали автобуслар сотиб олинган. Ушбу автобуслар Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган. Улар лизинг асосида банк кредитлари ҳисобига сотиб олинган.

Шу билан бирга, ташувчиларга тижорат мақсадида сотиб олинган 587 та юк автомобили, 85 та микроавтобус ва 445 та енгил автомобиль (улардан 138 таси «Дамас» автомобилларидир).

Охирги 15 йил ичида йўналишлар сони фаолиятида йўловчи ташишдаги 2342 тага кўпайди ва 4346 тага етди. Улардан 997 таси шаҳар, 2732 таси шаҳар атрофи ва 617 тасини шаҳарлараро йўналишлар ташкил этади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей