ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / 2015 йилда ноқонуний кира қилувчилар 19 миллиард с...

2015 йилда ноқонуний кира қилувчилар 19 миллиард сўмдан кўп жарима тўлашди

Ўтган йил давомида лицензиясиз кира қилиш фаолияти билан шуғулланган автотраспорт эгалари 19,6 миллиард сўмдан кўп миқдорда жаримага тортилди, дейилади Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги материалларида.

Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши режа-жадвалига кўра 18 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти текширилди. Текширув жараёнида бу корхоналарда лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланди, шу жумладан, лицензиясиз фаолият юритувчи автотраспортлар фаолиятидан келадиган даромадлар ҳам.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Давлат солиқ қўмитасининг республика ҳудудларидаги ходимлари биргаликда 4614 қўшма рейд ўтказишди. Унинг натижасида автотранспорт воситалари эгалари лицензияси билан боғлиқ 28501 та қонунбузарликлар аниқланди.

Транспорт воситалари эгалари билан боғлиқ 20404 та протоколлар тузилиб, солиқ органларига тақдим этилди. Шу асосда лицензиясиз фаолият юритадиганлар жами 19,6 миллиард сўмдан кўп миқдорда жаримага тортилдилар.

2015 йилда агентликнинг Марказий аппарати ва унинг жойлардаги бўлимлари лизензия шартномасига риоя қилмагани учун 470 та корхонанинг 590 та лицензияси фаолиятини 10 иш кунигача бўлган муддатда тўхтатиб қўйди.

Бундан ташқари, шунга ўхшаш хатоликларга йўл қўйгани учун 44 та корхоналарнинг 60 та лицензияси суд қарорига кўра 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатилди ва 4 та корхонага тегишли 7 та лицензия бекор қилинди.

2016 йил 1 январдан лицензияланган автомобиллар сони 90024 тани, ўз таркибига жисмоний шахсларни бирлаштирган амалдаги юридик шахслар сони эса 2889 тани ташкил этди.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей