ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / 101 хизмати: Мамлакатимизда ёнғин ҳолатлари фуқаро...

101 хизмати: Мамлакатимизда ёнғин ҳолатлари фуқароларнинг бепарволиклари туфайли содир бўлмоқда

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 282 та ёнғинлар қайд этилган.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 9 нафар фуқаро ҳалок бўлган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий сайти.

 Ушбу ёнғинларда 863 миллион сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 907 миллион сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшовчи фуқаро Х.Акромовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи фуқаро М.Рихсиевнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро Б.Умаровнинг ошхонасидаги газ плитасига ўрнатилган пропан газ баллонидан сизиб чиққан газ ҳидини сезмаган уй эгасининг қизи, ошхонага кириб электр чироғини ёққан вақтида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида уйнинг 40 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган ҳамда уй эгасининг қизи К.Манзурова куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолатлар бепарволик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ёнғин хавфсизлиги талабларини ёддан чиқарманг.


 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей