ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / «Ўзбекистон. Севги Ҳақида Афсоналар» Россиялик кин...

«Ўзбекистон. Севги Ҳақида Афсоналар» Россиялик кинематографистларнинг талқинида

«Россия-Культура» телеканали Ўзбекистон ҳақидаги 4 серияли ҳужжатли фильмни суратга олиш ишларини бошлаб юборди.

«Россия-Культура» телеканалиЎзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон. Севги ҳақида афсоналар” деб номланган тўртта ҳужжатли фильмлар туркумини суратга олади.

Фильмларда Буюк Ҳинд ва Ипак йўллари тарихи ва Ўзбекистон ҳудудида ривожланиб келган цивилизациялар, тинчлик ва биродарликда 130дан ортик миллатлар вакиллари яшаб келаётган қадимий мамлакатнинг бағрикенглиги, ўзбек миллий санъати, илм-фани, меъморчилиги, миллий таомлари ва пазандачилик анъаналари ҳақида сўз юритилади. Фильмлар Ўзбекистоннинг қадим даврдан бошлаб то бугунги кунга қадар бўлган маданий ва тарихий ривожланишининг асосий жиҳатларини қамраб олиши кутилмоқда.
“Биз россиялик телетомошабинга Ўзбекистон тўғрисида севги ҳақида қадимги халқ афсоналари: ўз юртига муҳаббат, санъат ва илм-фанга меҳр-муҳаббат, буюк саркардалар, жангчилар севгиси, инсоний ҳис-туйғуларнинг буюк тарихлари орқали сўзлаб бермоқчимиз, зеро уларсиз ўзбек халқи шундай ажойиб меъморий, шъерий, мусиқий намуналарни яратмаган ҳамда Ўзбекистон маданий мероси тушучаси шаклланмаган бўлар эди”, - таъкидлаб ўтди ҳужжатли фильмнинг муаллифи ва продюсери Фирдавс Абдухаликов.

Ҳужжатли фильмларни яратишда Ўзбекистоннинг етакчи архитекторлари, тарихчилари, диний муассасалари раҳбарлари, ўлкашунослари, илм-фан ва маданият арбоблари, таниқли ошпазлари қатнашади.
Ҳужжатли фильм сценарийси муаллифи Татьяна Басованинг таъкидлашича, «Россия-Культура»телеканали ва ЎЭОАВМА ҳамкорлиги «Ўзбекистон: қўлга киритилган кашфиётлар» фильмидан бошланган бўлиб, у бир йил аввал экранларга чиқарилган эди. 25 йил ичида Ўзбекистон тўғрисида биринчи бор суратга олинганфильмканалимизда яратилди. Таъкидлаб ўтишим керак, бу россияликларнинг назари ва уларнинг янги ЎзбекистонниХХI аср воқелигида кўришлиги бўлган. Фильм юқори рейтингга эга бўлиб, телетомошабинларимизда катта қизиқиш уйғотти. Айнан шунинг учун биз ишни давом эттиришга қарор қилдик”.

Бугунги кунда бу ЎЭОАВМАнинг Россия телеканаллари билан биргаликдаги бешинчи лойиҳаси ҳисобланади. Бундан аввал «Ўзбекистон – қумликлар жавоҳири», «Қорақалпоғистон – вақт қумлари оралаб», «Ўзбекистон: қўлга киритлган кашфиётлар», «Нукус. Номаълум коллекция»фильмлари яратилган эди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей