ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Шавкат Мирзиёев А...

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Шавкат Мирзиёев АҚШ ва Сочига россия миллиардери Алишер Усмоновнинг самолётида учганига изоҳ берди

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига эҳтимолий ижарага олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий самолёти сифатида узоқ масофага рейслар учун фойдаланишга самолётларнинг бир неча вариантларини қидириш ва танлаб олиш вазифаси топширилди, деб хабар бермоқда Uzairways.

Шинамлик, хавфсизлик ва техник тайёргарлик жиҳатидан GlobalJet оператори томонидан таклиф этилган Airbus 340 M-IABU самолёти танланди.

Қайд этилишича, миллий авиакомпания ҳаво кемаси эгаси бўлган Klaret Aviation Limited компанияси билан тижорат шартларида амалдаги бозор нархлари бўйича ижара шартномасини имзолаган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан Алишер Бурхонович Усмоновга юқорида кўрсатилган шартномага кўра Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан фойдаланиш учун Airbus 340 M-IABU самолётини ижарага беришга рози бўлгани ва тезкор тақдим этишга тайёрлиги учун миннатдорлик изҳор этган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей