ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғинга қарши ҳимоя

Қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғинга қарши ҳимоя

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғинга қарши ҳимоя – Securika Central Asia-2018”, “Транспорт ва Логистика – Trans Uzbekistan-2018”, “Тоғ-кон ускуналари, қазиб чиқариш, руда ва минералларни бойитиш – MiningWorld Uzbekistan-2018” халқаро кўргазмалари ҳамда “Металлургия. Машинасозлик. Дастгоҳсозлик – Machinery Central Asia-2018“ Марказий Осиё халқаро кўргазмалари ўз ишини бошлади.

“Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар ва “Kongress Servis” компаниялари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмаларда кўплаб маҳаллий ва хорижий компаниялар иштирок этмоқда.

Бу кўргазмаларни ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимиз иқтисодиёти учун муҳим бўлган транспорт ва логистика, металлургия, машинасозлик, дастгоҳсозлик, қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғинга қарши ҳимоя йўналишларини бугунги кун талаби даражасида ривожлантириш, янги технологияларни татбиқ этиш ҳамда маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида мустаҳкам алоқаларни ўрнатишга қаратилган. 

15 (8).jpg

Маълумки, Ўзбекистон олтин, уран, мис, тош ва калий тузлари захираси бўйича дунёнинг етакчи мамлакатлари ўнталигига киради. Мамлакатимизда айни шу йўналишлар бўйича кўплаб завод ва цехлар фаолияти йўлга қўйилган. Навоий кон-металлургия, Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари фаолияти эса бу борада асосий ўринни эгаллайди. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу тармоқ равнақида алоҳида аҳамият касб этиб, келгусида соҳа истиқболини белгилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шу маънода ташкил этилган “Machinery Central Asia – 2018“ ўн биринчи халқаро кўргазмаси бу гал 17 давлатдан келган 68 компаниянинг режаларини бир мақсадга бирлаштирди.

Австралиянинг “Micromine” компанияси ҳам улардан бири. Компания тоғ-кон ишини замонавий электрон дастур асосида бошқаришга ихтисослашган. Ўттиз йилдан буён фаолият кўрсатаётган компаниянинг кўплаб давлатларда ваколатхоналари очилган.

– Мамлакатимизда компаниянинг ваколатхонаси 2015 йилдан буён ишлаб келмоқда, – деди “Micromine” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Умид Мансуров. – Мақсадимиз юртимиз тоғ-кон соҳасини ривожлантириш, хориж инвестициясини жалб қилиш ва ёшларнинг шу йўналишга бўлган қизиқишини ошириб, уларнинг билим олишини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ҳозирги кунда биз бу борада Навоий кон-металлургия, Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси каби бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Бугунги кўргазмада биз конларни аниқлашда муҳим бўлган “геобанк мобайл”, “геобанк”, “питрам” электрон дастурларини намойиш этаяпмиз. Бу дастурлар асосида ишлаш етарли натижаларга эришишда қўл келади.

“Securika Central Asia – 2018” ўнинчи кўргазмаси замонавий қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғинга қарши ҳимоя воситаларини намойиш этадиган халқаро майдондир. Унда бу сафар етти давлатнинг 30 дан ортиқ компанияси ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда. 

42.jpg

– Юз нафардан ортиқ ишчига эга корхонамизнинг имкониятлари йилдан-йилга ортиб бормоқда, – деди Москва шаҳридаги “Пожарная автоматика” масъулияти чекланган жамияти вакили Александр Дробжев. – Бунда жамоанинг янгиликларга бўлган қизиқиши, изланиши ва бу каби кўргазмаларда иштирок этаётгани асосий омил бўлмоқда. Юртингизда анъанавий ўтказилаётган ушбу кўргазмада биз иккинчи бор қатнашаяпмиз. Биргина ўтган йилда кўплаб ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан алоқаларни йўлга қўйдик. Бугунги кунда уларга корхонамизда ишлаб чиқарилган ўт ўчириш қурилмалари, ёнғин сигнализациялари, ўт ўчиргичлар етказиб бермоқдамиз. Бу борада шартномалар тузишга ҳам улгурдик. Бу галги кўргазма ўтган йилгидан анча фарқ қилади. Чунки иштирок этаётган компаниялар сони ва бундай маҳсулотларга талаб ҳам ошгани яққол кўриниб турибди. Бу ердаги ташкилий ишлар эса мақтовга арзугуликдир.

“Trans Uzbekistan – 2018” ўн бешинчи кўргазмаси павильонларида Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон, Беларусь, Хитой, Туркия каби давлатларнинг компаниялари транспорт-логистика хизматлари, ҳаракатдаги поездлар ва темир йўл инфратузилмаси, авто эҳтиёт қисмлари, тижорат транспорти, й
ўл инфратузилмаси, ҳаракатлар хавфсизлиги бўйича янгиликларини тақдим қилаётган бўлса, “MiningWorld Uzbekistan – 2018” ўн учинчи кўргазмаси намойиши эса Ўзбекистон, Россия, Германия, Хитой, Дания, Испания, Қозоғистон сингари мамлакатларнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари ва мутахассислари мақсадларини бирлаштиришга хизмат қилмоқда.

Барча йўналишлар бўйича кўргазмалар 16 ноябрга қадар давом этади. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей