ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Замон билан ҳамоҳанг. Ўрта махсус таълим сифати до...

Замон билан ҳамоҳанг. Ўрта махсус таълим сифати доимий такомиллашиб боришни талаб этади

Самарқандда касб-ҳунар таълими маркази қурилиши якунига етиб, Шаҳрисабзда бошланиш арафасида.

Ҳар иккаласи ҳам Тошкентдаги касб-ҳунар марказидек қилиб ташкил этилади.

Мантиқий савол туғилади: бундай муассасаларни қуришнинг нима кераги бор, ахир мамлакатнинг барча тўққизинчи синф битирувчилари касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттиришади-ку, деган. Биз бу саволнинг жавобини Тошкент шаҳри касб-ҳунар маркази битирувчилари билан суҳбатлашганимиздан сўнггина тушуниб етдик. Бу зарурий ҳолат экан.

Масалан, Владимир Воронин шундай марказнинг тингловчисига айланди, чунки у ишлаган компания инқирозга учраган. Янги ишга пойтахтдаги касб-ҳунар таълими марказида рақамли токарлик станоклари бошқариш маҳоратини эгаллаганидан сўнг жойлашиши мумкин. Марказ — барча зарур ускуналар мавжуд бўлган таълим муассасаларидан бири.

 Мақсуда Ҳакимова кўп йиллар оддий уй бекаси бўлиб ўтирганидан сўнг ишга чиқишга қарор қилди. У фақат юқорида айтилган муассасада махсус курсларни ўтаганидан кейин ишга жойлашиш имконига эга бўлди. У ерда комьютерда ишлаш кўникмаларини ўзлаштирди. Бугун мутахассис мактабда иккита лавозимни бирга қўшиб олиб борган ҳолда ишлаяпти — кадрлар бўлими инспектори ва котибалик.

Марказ битирувчилари 1500 дан ортиқ муваффақиятга эга бўлди. Унинг битирувчилари Тошкент қувур заводи, Тошкент механика заводи, «GM Powertrain Uzbekistan», «Электроаппарат» заводи каби эътиборли корхоналарда ишламоқда.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, корхоналарнинг талаби билан ҳар йили 25–30 минг ишсиз ёшлар янги замонавий касбга ўқитилади. Бунинг учун 217 коллежлар ва касб-ҳунар ўқув марказларидан фойдаланилади.

Шу билан бирга, ўқув жараёнининг сифатини ошириш муаммосини ҳал қилиш лозим. Иш қидираётган мутахассисларни тез ўзгарувчан бозор шароитида тайёрлаш ёки қайта тайёрлашнинг уддасидан чиқадиган. Буни имкон қадар тезроқ амалга оширадиган муассасалар керак.

Тошкентда бундай муаммоларнинг ечими Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан биргаликда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги касб-ҳунар таълими марказида олиб борилади. Марказда ўқиш даври 10 ойни ташкил этади, улардан олти ой ўқиш даври Марказда, тўрт ойи ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт тарзида ўталади.

Бунда шахсга бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази йўлланмаси керак бўлади.

Энг асосийси, Марказнинг биронта ҳам битирувчиси ишсиз қолмайди. Ўқишни тугатишлари биланоқ, улар олган мутахассислигига мувофиқ олдиндан тузилган 3 томонлама шартнома асосида (Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази, корхона ва ишсиз шахс томонидан тузилган) ишга жойлашади.

Тошкентда ташкил этилган бу марказнинг муваффақиятли тажрибаси республика бўйича ҳам шундай муассасаларни ташкил қилиш бўйича бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилди. Ҳозирги вақтда Самарқандда қурилиш ишлари якунланиб, Шаҳрисабзда бошланиш арафасида. 2020 йилгача Қўқон ва Урганчда ҳам шундай марказлар қурилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей