ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / WUIT: Нега академик лицейлар кўрсаткичлари бирида ...

WUIT: Нега академик лицейлар кўрсаткичлари бирида юқори, иккинчиси эса буни фақат орзу қилади?

Академик лицейларимизнинг ҳар юзта битирувчидан 95 таси олий ўқув юртига кирадиган пайт қачон келади? Қачонки йиллик тест натижалари ўртачадан юқори бўлса.

Таассуфки, бундай кўрсаткични мамлакатнинг 144 та академик лицейларидан кутиш қийин ҳолатга айланди. Бундай натижани кўрсатиши мумкин бўлган битта академик лицей бор — Тошкент Халқаро вестместер университети қошидаги академик лицей.

Чунки унинг битирувчилари 78 % ҳолларда олий ўқув юрти талабаси бўлиш бахтига мушарраф бўла олишади.  Тошкент Халқаро вестместер университети бу муассасани имтиёзли асосда тугатганларни имтиҳонсиз қабул қилади.

 

Uzbekistan Today мухбири лицейнинг муваффақиятлари сирини аниқлашга киришди. Бунда унга Тошкент Халқаро вестместер университети қошидаги академик лицей директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Бекзод Жалилов кўмаклашди.

Келинг, аниқлаштириб оламиз, академик лицейда дарслар қайси ўқув стандартлари ва ўқув режалари асосида ўтилади?

– Мамлакатимиздаги бошқа академик лицейлардаги каби. Ягона фарқи, бизда инглиз тили чуқурроқ ўргатилади. Бу шу билан боғлиқки, биз дарслар фақат инглиз тилида ўқитиладиган Тошкентнинг Вестместер университетига талабалар тайёрлашга мослаштирилганмиз. Агар бизга келган ўқувчилар IELTS бўйича баҳолаш тизимида 4,5 натижаси билант келса, унда уни 6–6,5 кўрсаткичига олиб чиқамиз. Бу натижага эришиш учун тил ўргатиш борасида жуда кўп шуғулланиш керак.

 

Инглиз тилини хорижлик мутахассислар ўқитишадими?

– Лицейимизнинг барча ўқитувчилари маҳаллий мутахассислар. Хорижлик ўқитувчилар фақат университетда бор. Аммо биз ўқитувчиларни ишга қатъий тартибда саралаб оламиз. Олдинига резюмесини кўриб чиқамиз, кейин талабгорни суҳбатга чақирамиз. Номзодни лицей директори, ўринбосари, кадрлар бўлими бошлиғи ва лицей психологи биргаликда қабул қилишади. Унинг устидан аниқ бир қарор чиқаришдан олдин нозоддан ўқувчиларга дарс ўтиб кўрсатишини сўраб кўрамиз. Кейин лицей талабаларидан мутахассис уларга ёққан-ёқмагани сўралади. Бундан ташқари бир йилда икки бор аноним тарзда онлайн сўровнома ўтказамиз. Унда ўқувчилар ҳар бир ўқитувчининг иши бўйича ўз фикрини билдириши мумкин.

 

Манга маълум бўлишича, талабалар кенгаши фаолият юритади. Улар ҳам таълим жараёнига таъсир қилиши мумкин. Демак, бу ўқув жараёнини ташкил этишга талабалар онлайн тарзда ўз фикрларини билдириши ягона имконият эмас...

– Ҳақиқатан шундай. Ҳар йили талабалар ўзларига лицей президенти ва унинг ўринбосарини сайлашади. Шунингдек, ҳар бир гуруҳнинг ўз етакчилари бор. Улар президиумда ўз фикрларини билдиришади. Лицей маъмурияти талабалар кенгашининг мулоҳазаларини тинглайди. Бундай жараёнлар кўпинча талаба фойдасига ҳал қилинган вазиятлар кўп бўлган. Масалан, бизда биринчи парадан сўнг танаффус вақти 10 дақиқа, учинчи парадан сўнг эса, катта танаффус 50 дақиқа давом этарди.

Талабаларнинг талаби билан биринчи танаффус 20 дақиқага қадар узайтирилди, каттаси бўлса 10 дақиқага қисқартирилди. Бундай қарор қабул қилинишининг сабаби, кўплаб ўқувчилар лицейдан узоқда яшайдилар. Улар йўлда кўп вақт сарфлашади. Шу сабаб нонушта ёки енгил тамадди қилиб олишларига вақт керак бўлади.

 

Талабалар бирон нимадан норози эканликларини билдирган ҳолатлар ҳам бўлганми?

– Ўқитувчиларимиз билан боғлиқ бундай ҳолатлар бўлмаган. Албатта, кимгадир шахсий танбеҳлар бўлади, аммо бутун гуруҳга қарши бундай ҳолат ҳали кузатилмаган.

 

Талабалар биринчи курсга қандай қабул қилинишади?

– Худди бошқа академик лицейларга қабул қилинганидек. Лицейимизга ўқувчилар танлов асосида саралаб олинади. Чунки фақат 150 та бола қабул қилиш имконига эгамиз. Аммио мингдан зиёд ўқувчилар ҳужжат топширшади. Кириш имтиҳони материаллари биз учун Буюк Британиядаги бош олий ўқув юрти ишлаб чиқади. Иккита йўналиш бўйича имтиҳон топширилади — инглиз тили ва математика. Инглиз тилини IELTS сертификатини кўрсатиб ҳам топшириши мумкин.

 

Талабалар кўп дарс қолдиришадими?

– Сабабсиз қолдиришмайди, бизда бу масалага жиддий қаралади. Уларни назорат қилишга ота-оналар ҳам кўмаклашади. Лицейимизга кираверишда махсус турникет ўрнатилган. У орқали ота-оналарга фарзанди лицейга киргани ва чиққани ҳақида SMS-хабар жўнатилади. Бундан ташқари электрон журнал ҳам жорий этилган. Яъни, талабалар ва уларнинг ота-оналари айни пайтдаги баҳолари ва муваффақият белгиларини исталган жойда интернетга уланган қурилма воситаси орқали кузатиб бориши мумкин.

 

Агар ўқитувчи касал бўлиб қолиб дарсга келмаса…

– Албатта, бундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Аммо бизда бу ҳолат дарсларга халақит бермасли чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Лицейимизда ҳар бир дарс тури учун камида иккита ўқитувчи бор. Уларни ўзаро алмаштириш масаласи кўриб чиқилади. Агар иккинчи ўқитувчи ўз дарс машғулотлари билан банд бўлганида ҳам, кафедра дарс жадвалига кўра дарсни ўтказа олиш имконини бўлган кишини тайинлайди. Биз учун дарс жадвали узилишларсиз бориши ва ўқув режасидан орқада қолмаслиги жуда муҳим. Негаки ҳар бир дақиқа ҳисобга олинган.

Бундан ташқари биз университет томонидан ҳам қаттиқ назорат остига олинганмиз. Университет таркибида лицейдаги ўқув жараёни сифатини таъминлашга масъул бўлган бутун бошли бўлим шу масалалар билан шуғулланади. Унинг вакиллари ҳар бир дарсда хоналарга кириб, дарслар меъёрда ўтаётганини кузатиб боради. 

 

Ўқувчиларни баҳолаш тизими қандай?

– Холисона. Бизда ҳар бир семестр 20 ҳафта давом этади, уларнинг ҳар бирида учта назорат иши ўтказилади. Саволларга ёзма жавоб бериш лозим. Агар буни амалга оширолмаса, назарий саволга жавоб бериб мавзуни чуқур ўзлаштирганини кўрсатиши керак. Уларнинг ишини ўзимизнинг ўқитувчилар текширишади, аммо назорат ишлари рақамланган бўлади, ўшанда текширувчи кимнинг ишини кўраётганини билмайди. Бундан ташқари назорат ишини айнан ўша гуруҳга дарс ўтмайдиган ўқитувчи баҳолайди.

 

Ўқитувчи ва талабалар дарсдан бўш вақтларида нималар билан шуғулланишади?

– Машғулотларга тайёрланишади, кутубхонада мутолаа қилишади. Талабалар учун бепул асосда футбол ва баскетбол бўлимлари ишлаяпти.

Бундан ташқари, бизда ҳар бир ўқитувчига мажбурий соатлар юклатилган. Ўша пайтда  талабаларни қабул қилиши лозим. Бу талаба ўзлаштира олмаган дарсларни аниқлаб, тушунтириш учун керак. Баъзан талаба бир марта сўрайди, иккинчи марта, учинчи мартасида эса уялади.  Шу сабабдан қўшимча соатлар худди мана шундай саволлар учун йўлга қўйилган. Талаба мавзуни тўла ўзлаштириб олгунига қадар ўқитувчидан тушунмаганларини сўраб олишга ҳақли.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей