ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / UT-эксперт: Агар бола бошидан мактаб дастурини ўзл...

UT-эксперт: Агар бола бошидан мактаб дастурини ўзлаштирмаган бўлса, репититор вазиятни тўғрилай олмайди

Ўқув йили якунига қанча кам вақт қолса, репититорларнинг иши шунча кўпаяди. Ота-оналарнинг аксариятининг яхши ўқитувчи бир неча ойда болага билимларидаги барча камчиликларни ёпиши мумкин фикри айнан шунга олиб келади.

Бироқ кўпинча натижа орзулигича қолади. Бу хусусда мутахассислар қандай ўйлайди? Репититорлар ҳақиқатан ёрдам берадими? Бу борада турлича ёндошувларни UT-экспертнинг махсус лойиҳаси материалларида ўқиб боринг.

Ушбу мавзуда биринчи бўлиб ўз фикрларини Халқ таълими вазирлиги Республика ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис маркази директори Камол Ғафуров ўртоқлашди.

– Репетиторлик – «шу куннинг энг муҳим» мавзусилигига норозилик билдиролмайман. Ота-оналар фарзандларига ўзи истаган ўқув муассасасига киришига ёрдам бериш учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилишлари лозим.

Шубҳасиз, репетитор болага муайян ҳажмда билим бериши, мураккаб мавзуларни тушунишига ёрдам бериши мумкин. Бироқ, агар бола мактаб дастурини ўзлаштирган бўлса, репититорга мурожаат қилиш керакми? Бу жуда серқирра савол. Ота-оналар мурожаат қилишни истаган ўқитувчининг малакаси – бу муаммонинг фақат бир қисми. Жуда кўп нарса ўқувчининг ўзига, у ўқийдиган ўқув муассасаси ва келажакнинг ҳисобини олишга боғлиқ.

Дарсликларда ёзилганларни, ўқитувчи нима деётганини яхши ўзлаштирадиган болалар бор, бироқ мақсадга эришиш жараёнида ўрганишни афзал кўрадиганлар ҳам бор. 

Бошланишида бола эгаллаган билимлар ҳажмига эътибор қаратиш жуда муҳим. Уни ўрнатилган давлат таълим стандартлари меъёрлари билан боғлиқ равишда аниқлаштириш лозим, чунки исталган кириш имтиҳонлари саволлари бу меъёрларга таянган бўлади. Мактаб, лицей ва коллежлар бу даражани таъминлашга мажбур, аммо амалиётда турли сабабларга кўра, ҳар доим ҳам керакли савияни беришмайди. Яхши репетитор ёки қўшимча таълим марказлари мутахассислари буни тўғри баҳолашга ёрдам беришлари мумкин. 

Агар ўқувчининг фанлар бўйича билим даражаси паст бўлса, унда ҳақиқатан бутун ўн икки йиллик таълим дастурини ўташи керак, у то кириш имтиҳонларигача икки-уч ой ичида вазиятни ўнглаб бўлмаслигини тушуниши керак – бу аниқ ва қатъий. Бунинг устига гап фақат битта эмас, балки иккита-учта фанлар тўғрисида кетмоқда. Таассуфки, ҳамма репетитор ва қўшимча таълим марказлари буни тан олаверишмайди.  Бошқа масала, агар ўқувчи яхши назарий билимга эга бўлса, унга энди, масалан, амалий вазифаларни ҳал қилиш кўникмаларини ишлаш керак. Бу ерда қисқа муддатда тўла асосда базани кучайтиради.

Болага у ҳаётда етишишни истаган мақсади учун бир қаттиқ туртки бўлиши керак. Охирги йилларда мактабларда касбий йўналтириш тизимини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилган, фақат ҳалигача бу йўналишдаги натижалар яхшиланишни истаганича қолаяпти. Муҳими, танлов ота-оналар зўрлаши билан бўлмаслиги, боланинг ўзи мустақил қарорга келиши лозим. Аксинча ҳолларда вазиятни икки-уч ойда ўнглаш амалий жиҳатдан мумкин эмас. Мактабдаги бутун ўқиш давомида бола турли тўгаракларга боради, ўз кучини турли йўналишларда синаб кўради. Бугун бунинг учун бизда барча шароитлар яратилган. Хусусан, барча мусиқа ва санъат мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, «Баркамол авлод» болалар марказлари «қайта тикланиш»дан ўтишди ва замон талабларига тўлақонли жавоб беради.

Бола қачонки келажакда ким бўлишни исташини билса, у бунга мустақил равишда йўл топади: қўшимча адабиётлар ўқийди, фанларни мустақил равишда чуқур ўрганади. Бу ҳолатда репититор ёрдами ўз ўрнида маъносиз бўлади.

Ким бир қарорга келишидан олдин уларга барча параметрлар бўйича амалдаги таълим тизими имкониятларидан юқори даражада фойдаланиш тавсия этилади.

Эслаб ўтиш зарур, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизими шундай шаклда қурилганки, барча тўққизинчи синф битирувчиларининг лицей ва коллежларда таълим олишини тўлиқ қамраб олишни таъминлайди. Агар бола ўз кучига ишонмаса, унда танланган мутахассислик ва йўналишга катта танлов асосида қабул қиладиган коллеж ва лицейларга боргандан фойда йўқ. Худди шу йўналишга имтиҳонсиз кириш мумкин бўлган коллеж ва лицейлар ҳам бор. Сизга тўғри танлов қабул қилишда мактаблардаги тажрибали педагоглар, мактаб психологлари, касб-ҳунарга йўналтирувчи мутахассислар ёрдам беради. Уларда тегишли ахборотлар бор. Барча лицей ва коллежлар бир хилдаги нуфуз ва тенг кучга эга бўлган ягона давлат таълим стандартлари бўйича ишлайди ва диплом беради.  

Агарда бола келажакда олий таълим муассасасига кириш ниятида бўлса, у ҳолда лицей ва коллежларнинг биринчи курсиданоқ кириш имтиҳонларига тайёргарликни бошлаши керак. Академик лицейга унинг дастури қанчалик олий таълим муассасаси кириш тестларига тайёрлашга мўлжалланганига қараб кирган маъқул. Бу борада репетиторлар ва қўшимча таълим марказлари бўлажак абитуриентларга ҳақиқатан ёрдам бериши мумкин.  

      

        

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей