ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / UT да ҳаёт кўзгуси: Кимниг мактаби яхши?

UT да ҳаёт кўзгуси: Кимниг мактаби яхши?

Ўзбекистонда 9566 та мактаб фаолият олиб боради.Уларда  таълим сифати бир хилми, умуман,  аслида  қандай бўлиши керак? Иккиланмай айтиш мумкин: бир хил эмас. Бу тўғрида айрим мактабларда ўқувчилар белгиланганидан ортиқ экани, бошқалари ўз имкониятининг ярмидан ортиғини  зўрға   йиғиши далолат  беради. Натижада таълим сифати меъёрга мос  келмайди. Uzbekistan Today муаммога  чуқурроқ  қарашга  қарор қилди.

Амалда эса етакчи ва қолоқ мактаблардаги вазият турлича. Биз  биринчи қарашда ишлар яхши йўлга  қўйилган  ўқув юртидан бошлашга  қарор қилдик. 

UT жамоаси  пойтахтнинг Юнусобод туманидаги  260- мактабга йўл олди.  1,4 минг  ўқувчига мўлжалланган бу ўқув  юртида бундан  қарийб  икки баравар кўп  бола  ўқийди. Нима учун Юнусобод  массивининг 8- даҳасидаги  ота-оналаргина  эмас, балки  бошқа  даҳалардагилар  ҳам фарзандларини айни шу  мактабда  ўқитишни исташади? Сўроқланган  респондентлар буни  таълим  сифати билан боғлашди: бу ерда кўпроқ  билим  беришади, кучли база бор, битирувчиларнинг  аксарияти  нуфузли касб-ҳунар коллежлари  ва  академик  лицейларга  ўқишга  киришади. Мактабни инглиз тили, физика  ва математикадан яхши билим  берилиши, корейс  тилини ўрганиш имкониятлари  борлиги учун мақташди.

 Бироқ,  мактаб директори  Галина Ким ўқувчиларнинг  бир қисми қўшни  ўқув муассасаларига  ўтишлари ҳисобига мактаб юкини бироз  енгиллаштириш  зарар  қилмасди, - деб ҳисоблайди. 

- Мактаб ўқув жараёни сифатини таъминлаш, ўқитувчиларни   танлаш  масалаларида қийинчилкларни бошдан кечирмоқда.  Аксарият  ўқитувчилар бугунги кунда белгиланганидан анча кўп  ишлашмоқда,бунинг устига бино резинадан қилинган  эмас-ку, буларнинг бари ўқитиш сифатига салбий  таъсир кўрсатмоқда.Бироқ  ота-оналарни бу муаммо  қизиқтирмайди.

 Мен  бу  мактабда энг бошидан, 1986 йилдан бери  ишлайман.Дастлабки  йилларда бизда ҳақиқатда дарс  бериш  сифати юқори эди, негаки, 1200 нафар  болани ўқитиш  қувватига  эга бўлган мактабда 800 та ўқувчи бор эди, ўқув  жараёнини қатъий назорат қилиш имкониятимиз  бор эди. Бугун бизда  меъёрдагидан кўра икки баравар кўп  ўқувчи ўқиётган бир шароитда, юқори ташкилотлар билан  биргаликда ҳамкасбларимиздан хонадонларга  бориб тушунтириш ишларини олиб боришларини ва болаларни ўз мактабларига  таклиф қилишларини илтимос қилишга  тўғи келяпти. Бироқ, ҳозирча, бу биз истаган натижани бермаяпти.

Бир неча йил аввал ота-оналарнинг ўқув юртига бўлган қизиқишларини пасайтириш мақсадида  мактабдан  “инглиз тилини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиладиган мактаб” мақомини олиб ташладик. Кўриб турибсизки, бу ҳам  ёрдам бермади. 

Бироқ,таъкидлаш лозимки, барча қийинчиликларга  қарамай, ўқув  муасассаси  жамоаси сидқидилдан ишлашда  давом этмоқда.   

2012 йили ҳатто  мактабни 315 ўринга эга бўлган янги ўқув корпуси ва кичик спорт зали  барпо  этиш билан  кенгайтирдик. Ўқувчиларга  анча қулай  шарт-шароитлар  яратдик. Бугун  икки  мингта ўқувчи ўрнига уч мингга яқин бола  ўқияпти.  

 – Сизлар ўқитувчиларни ишга  қабул қилишда жуда талабчан  бўлсанглар керак?  Бу қадар ҳайратомуз муаффақият сабабини аниқлаш мақсадида қизиқиб сўрадим Галина Кимдан. Бу саволга  жавобан  у «афсуски, бугун  бизда кадрларни танлаш  имконияти йўқ.  Педагогик  маълумот тўғрисидаги диплом  билан келган барчани  ишга  қабул  қилишга  мажбурмиз. Агар ёш  мутахассисда педагогик   қобилият нишоналари борлигини кўрсак, у билан  фаол ишлашга  киришамиз.  Бизнинг мактабимизда «устоз-шогирд» тизими йўлга қўйилган, яъни тажрибали ўқитувчилар бошловчи  муаллимларга ёрдам беришади.  Ёшларни халқ  таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган   турли ўқув семинарлри ва тренингларда  иштирок этишларига  катта  эътибор қаратамиз.   Билими бўш мутахассислар бардош бера олмайдилар  ва  ўзлари  бўшаб кетадилар. Бугун ўқувчилар ва ота-оналар томонидан жуда кучли назорат ўрнатилган,  улар кичик ўзгаришларга ҳам  эътибор қаратадилар. Агар  нимадир бўлса – шу замони шикоят  пайдо бўлади».

– Нега  бугун   мактаблар  кадрлар муаммосига тўқнаш  келмоқда. Ахир  олий ўқув  юртларининг тахминан  ярмиси  педагог-кадрлар  тайёрлашга йўналтирилган бўлса?-муаммонинг илдизини аниқлаштиришга  уриндим.

 – Олий ўқув  юртлари  асосан касб-ҳунар  коллежлари  ва  академик  лицейлар  учун мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган муайян давр бўлди,бунинг сабаби бу типда  кўп миқдордаги янги муассасаларнинг ишга туширилиши билан  боғлиқ. Биз эса шу билан бирга  доимий равишда  мактабларга  ҳам мутахассислар кераклиги ҳақидаги  масалани кўтариб турдик ва олий ўқув  юртларининг  маркетинг бўлимларига кадрлар тайёрлашга  буюртмалар  ҳам бердик,- деб айтди  директор.- Ҳозир пойтахтда ҳудудлардан  келган талабалар  кўпроқ ўқир экан. Диплом олгач  улар уйларига  қайтадилар, шаҳарда эса ишлайдиган одам йўқ. Шунинг учун  вазиятдан  чиқишга ҳаракат  қилишимиз  керак. Ёш мутахассислар келгунча,  ўқитувчиларимиз  меъёрдан ортиқ ишлашларига  тўғри келяпти. .

Кадрлар  билан боғлиқ  барча муаммоларга  қарамай, мактабда ўқув  жараёни  замонавий педагогик  ва ахборот-коммуникация технологияларидан  фойдаланган  ҳолда олиб бориляпти. Бошланғч  мактабнинг деярли  барча  кабинетларида  мониторлар бор - бу дарсларни ўқув  фильмларини  ва мультимедиа  дастурларини намойиш қилиш ўқитишнинг  ўйинлар воситасида олиб бориш  имконини беради. Кимё  кабинетида биз  ўқувчиларнинг лаборатория ишини  бажараётган ҳолатларида учратдик. Бу болаларга ҳавасим келди  ва  ўзим  ўқиган  даврларни ёдга олдим. Икки йил давомида кимё  фани ўқитилган бўлса.  биронта лаборатория  ишини бажармаган эдик.   Бу ерда эса ҳамиша  реактив ва тажрибалар бўлгани  ҳақида  гапиришади, дарс беришни такомиллаштириш учун яна  нималар қилиш  кераклиги ҳақида баҳс юритишади. Физика кабинетида болалар электрон доска  билан ишлашади. Бизнинг пайтларда  бу лойиҳада  ҳам йўқ эди.             Бизга  мактаб  бўйлаб  ҳамроҳлик қилган Галина Матвеевна  ўқув  жараёнини  янада компьютерлаштириш  ва  ахборотлаштириш масалаларида яна кўп ишлар қилиш  лозимлигини, жумладан, компьютерлар  ва бошқа мультимедиа  воситалари  сонини кўпайтириш кераклигини  таъкидлади. Шу билан бирга директор бошчилигидаги педагоглар   жамоаси бу технологиялардан оқилона  фойдаланишни ёқлаб чиқмоқда: бунинг учун аниқ зарурият бўлгандагина болаларда  ўқитувчи бўр  ёрдамида доскада  тасвирлайдиган  ёки сўзлаб  бергандагидан  кўра  кўпроқ нарсани кўриш  имкони  юзага келади. 

Синфларни  айланиб, юз бераётган  нарсаларни  кузатиб юриб, биз кейинги йилларда интернет-макон тинчлигини кўп марта бузган  айрим долзарб  масалаларни четлаб  ўтолмадик.

Биринчи  эътибор берганимиз – мактаб формаси бўлди. Директор  ва маъмурият барча ўқувчилар  мактаб  либосида  бўлишини қатъиян  кузатиб юришади. «Мактаб  либосида  барча болалар  тенг  бўлади, ижтимоий  бўлиниш  сезилмайди. Формасиз бугун умуман  мумкин  эмас. Акс ҳолда барча эътибор кийимга, ким  қандай кийинишига  қаратилади», – деб изоҳ берди  Галина Ким. Шу билан бирга  ҳар бир синфнинг ўз формаси  бор - бу  ота- оналар танлови  ва қарори.  

Иккинчиси –бу уяли алоқа воситалари. Бу саволга  мактаб директори шундай жавоб қайтарди: «Ота-оналар  болалари билан алоқада  бўлиб туришлари учун энг оддий моделларга  руҳсат  берамиз.Болаларда  кўплаб  қимматли телефонлар бўлган  вақтлар бўлди, бунга  қарши курашишга  тўғри  келди.  Фақат  ота-оналарнинг қўлига  бердик. Акс  ҳолда телефонлар алоқа  эмас,  кўнгилочар воситага айланиб  қоларди, бу эса ўқитиш сифатига  салбий таъсир  кўрсатган бўларди».

Мактаб  билан танишув  давомида мени  ўзим  пойтахтдаги 149-мактабда ўқиган  йилларим  ҳақидаги хотиралар тарк  этмади. Ўша  йилларни хотирларканман,  “Сизларнинг мактабингиз иссиқ  экан”, дейишдан  ўзимни тийиб  туролмадим.

 – Таъмирлангунга қадар коридорларимиз совуқ эди, батареялар ҳатто лойиҳада  ҳам  кўзда  тутилмаган эди.  Реконструкция режаси   тузилаётганда менинг олдимда; ёки барча  деразалар ва эшикларни замонавий пластикларига  алмаштириш,ёки иситиш  тизмини таъмирлаш ва модернизациялаштириш масаласи турарди. Мен иккинчисини танладим,чунки ромларимиз яхши ҳолатда эди, таъмирлаш керак бўлганларини бўядик. Ҳозир давлатимиз бизнинг танловимизни қўллаб-қувватлагани туфайли мактабимиз  иссиқ, болалар совуққотишмайди..

Коридорлар деворлариинг бўёқларига разм  солдик. Таъмирлаш вақтида  деворлардаги анъанавий  бўяш услуби – тепа қисми оқланиб, пастки қисми бўялишидан воз  кечишган. Бу ерда деворлар бир хил рангда нафис  бўялган. 

 – Биз   иқтисод  қилиш  мақсадида шундай  йўл тутдик,-  тушунтирди директор, - Бўлмаса, ҳар йили деворларни оқлашга  тўғри келарди, энди   уч йилда бир марта бўяймиз, мактаб эса ҳамиша шинам  ва чиройли бўлади.   

Биз мактабда  эътибор қаратган афзалликлар билан бир қаторда  қатор камчиликлар ҳам бор, буларни директор бизга очиқ сўзлаб берди. Масалан,  қўшимча янги  бино  қурилганда тажрибасизлик ва синчиклаб текшириб олинмаганлик  оқибатида  қурувчилар томонидан сифатсиз  эшиклар  ўрнатиб кетилган, уларни энди алмаштириш  талаб  этилмоқда.  

Жамоа бу масалани ҳал этишига  шубҳа йўқ. Галина  Матвеевна  мактабни бугун ўз кабинетида видеокузатув  камераси ёрдамида  кузатиб боради. 

 – Видеокузатув  тизими ва мактаб  дарвозаси  ёнида қоровул  бўлиши - бу  тартиб-интизом омили. Болалар бу ҳақда билишади ва интизомни кам  бузишади, дарсларга  вақтида келишади. Дарсдан белгиланганидан илгари кетиш эса фақатгина  илмий бўлим  мудири  руҳсати билан амалга оширилади, – деб   таъкидлади   Галина Ким. – Айтмоқчи, бу инновация  ҳам  танловимиз натижаси. Муқобил равишда  бизга турникетлар ўрнатиш имконияти кўриб чиқилди, бироқ мактабда ўқувчилар жуда  кўп бўлгани учун уни рад этишга қарор қилдик.

 Галина Ким  бизни кузатиб қўяркан: «Сиз кўрган барча нарсалар – бу давлат, педагоглар  жамоаси  ва ота-оналарнинг ҳамкорликдаги иши натижаси,  шунинг учун  биз ҳар бир оила билан жипс алоқа  ўрнатганмиз. Бу эса асосий мақсадимиз -  таълим сифати  оширилишини таъминлашга  хизмат  қилади, деган умиддамиз» деб  айтди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей