ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Тошкент Молия институти Япониянинг Рицумейкан Осиё...

Тошкент Молия институти Япониянинг Рицумейкан Осиё-Тинч океани университети билан ҳамкорлик қилади

Пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Япония университетлари ректорларининг II Халқаро конференцияси доирасида бу борадаги ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Япониянинг Рицумейкан Осиё-Тинч океани университети проректори Кенжи Ёкояманинг сўзларига кўра, мазкур меморандум икки олий таълим муассасалари ўртасида талабалар ва ўқитувчиларнинг малакавий алмашинуви, ҳамкорликда халқаро конференциялар ташкил этилиши, ахборот ресурс манбаларидан фойдаланиш каби имкониятларни яратиб беради.

Шуни эслатиб  ўтиш жоизки, Тошкент Молия институти Ўзбекистоннинг энг яхши олий таълим муассасалари ўнталигига киради. Рицумейкан Осиё-Тинч океани университети ҳам Япониянинг энг яхши университетлари қаторидан жой олган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей