ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Тошкент архитектура-қурилиш институти янги бино қу...

Тошкент архитектура-қурилиш институти янги бино қуриш лойиҳасини маъқулламади

Тошкент архитектура-қурилиш институти янги ўқув мажмуаси (кампус) қуриш лойиҳасидан мавжуд биноларни тўлиқ қайта таъмирдан чиқариш ҳисобига рад этиш қарорига келди.

«2011–2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастури» муносабати билан Тошкент архитектура-қурилиш институти 2011 йилдаёқ ривожлантиришга асосланган икки хил лойиҳани кўриб чиқди. Улардан бири институт учун янги бинолар мажмуасини қуриш таклифи эди.

2016 ўқув йилигача қурилишнинг манзилли дастури асосида олий ўқув юрти буткул таъмирдан чиқарилади ва жиҳозланади, бу ишлар институтнинг талабалар турар-жойларини ҳам ўз ичига олади, деб умид қиламиз.

Шу билан бирга, жорий йилда дастурни амалга ошириш ишларини якунлаймиз, янги кампусга эса «Йўқ!» деган жавобни айтишга қарор қилдик. Институт раҳбарлари институт ўқув биноларини қайта таъмирлаш билан чекланишга қарор қилишди. Бунинг учун Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси 16,9 миллиард сўм маблағ ажратди.

– Бизнинг институтимиз учун таъмирлаш лойиҳаси ҳам яхши вариант, – дейди Тошкент архитектура-қурилиш институти бош инженери Асатулла Эргашев. – Лойиҳада биринчи ва иккинчи ўқув биносини ва муҳандислик-қурилиш факультетини буткул янгидан таъмирдан чиқариш кўзда тутилган. Ишлаб чиқилган лойиҳа доирасида ўқув лабораториялари ва замонавий ускуналар билан жиҳозланган аудиториялар, қўшни ҳудудларни ободонлаштириш каби зарурий ишлар ҳам давом эттирилади. Шунингдек, ўқув жиҳозларини янгилаш ҳам режалаштирилган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей