ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежид...

Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида Samsung Инновацион сервис академияси очилди

Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида мутахассисларни тайёрлаш курсларига иккита янги йўналиш киритилди: “Samsung” мобил қурилмалари ҳамда рақамли телевизорларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш. Машғулотлар Samsung Инновацион сервис академиясида ўтказилади.                          

Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи маъмурияти берган хабарга кўра, сервис академияси – бу “Samsung Electronics” компаниясининг коллеж талабалари учун қўшимча таълим тақдим этишга ҳамда малакали кадрларни тайёрлашнинг янги стандартларини жорий қилишга йўналтирилган ижтимоий лойиҳаси.

2015 йилнинг 6 июнь куни Тошкентда “Samsung Electronics” компанияси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўртасида Samsung Инновацион сервис академиясини ташкил этиш тўғрисидаги меморандум имзоланган эди.

Samsung Инновацион сервис академияси “Samsung” компаниясининг ускуналари ва анжомлари билан жиҳозланган аудитория, иккита лаборатория ва қўшимча хоналардан иборат мажмуадир. Академияни муваффақиятли тамомлаган коллеж битирувчиларига сертификат берилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей