ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Тўққизинчи синф ўқувчилари битта кўп имтиҳон топш...

Тўққизинчи синф ўқувчилари битта кўп имтиҳон топширадилар

Мактаб битирувчилари учун  имтиҳонлар  миқдори 8 тага етди. Чет тили бўйича имтиҳон  қўшилди.

Тўққизинчи синф битирувчилари учун якуний аттестация вақти  май ойининг дастлабки кунларидаёқ  бошланди. 4 майдан 8 майгача  мактабларда жисмоний  тарбиядан имтиҳон бўлиб ўтди. Қолганлари, анъанага кўра, ўқув йили тугагач – 25 майдан  кейин  ўтказилади. 

 26 майда барча  мактабларда  она тили ва адабиёти, 29 майда  математикадан  имтиҳон  бўлади.  Қолган имтиҳонлар жадвали  мактаблар маъмурияти  томонидан  тузилади ва унга  физика, кимё, тарих ва ўзбек тилида ўқитилмайдиган мактабларда  давлат тилидан имтиҳонлар  киритилади. Илк бор -  чет тилидан  имтиҳон  олинадиган бўлди. 

Халқ  таълими вазирлиги чет тилидан  имтиҳон киритилишини ўсиб  келаётган ёш авлод уни чуқур ўрганиши учун  қўшимча рағбат яратиш зарурлиги  билан изоҳлади. 

Предметлар  бўйича имтиҳонлар орасида тайёрланиш учун   икки кундан муддат  берилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей