ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Тиббиёт лицейлари ўқувчилари билим ва қобилиятлари...

Тиббиёт лицейлари ўқувчилари билим ва қобилиятларини намойиш этишди

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида кимё фани бўйича 49 - халқаро Менделеев олимпиадаси ўтказилди. Унда 15 мамлакатдан келган 95 нафар тенгдошлар иштирок этди. Улар орасида ўзбекистонлик литцей ўқувчилари битта кумуш ва учта бронза медалларини қўлга киритишди.

Ўзбекистон 1997 йилдан бошлаб мактаб ўқувчилари ўртасида кимё фани бўйича Менделеев халқаро олимпиадасида иштирок этиб келади. Мазкур олимпиада ёшлар ўртасида кимё фанини оммалаштириш мақсадида Москва Давлат университети ташаббускорлигида ташкил этилган.

Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей ўқувчилари Фарруҳ Лутфуллаев ҳамда Шоҳрух Шоанваровлар бу йилги мусобақанинг кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди. Яна иккита бронза медали Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги 1-сон академик лицей вакиллари Дилнора Юсупалиева ва Сарвара Шаюнусоваларга насиб этди.

Кимё фани бўйича  49 - халқаро Менделеев олимпиадаси ғолибларини табриклаш маросими юртимизда ҳам давом этди. Уларнинг барчаси мамлакатимиздаги асосий фани кимё бўлган олий ўқув муассасаларига танловсиз кириш ҳуқуқига эга бўлишди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей