ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Талабалар инновация фаолиятининг истиқболларини му...

Талабалар инновация фаолиятининг истиқболларини муҳокама қилишади

Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида талабалар ва ёш олимларнинг “XXI аср – интеллектуаль авлод асри” деб номланган республика анжумани бўлиб ўтади.

Мазкур ёшлар форуми Ўзбекистон Республикаси  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, “Комолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Марказий Кенгаши томонидан ташкиллаштирилади.

Жорий йил 19-20 ноябрь кунлари ёш олимлар ўзларининг илғор ишланмалари ҳақида маълумотларни тақдим этадилар ҳамда иқтисодиётга инновацияларни жорий этиш бўйича ўзаро фирк алмашадилар.

Анжуман тўртта йўналиш бўйича ўтказилади: ижтимоий-гуманитар фанлар, табиий ва аниқ фанлар ҳамда техникавий фанлар.

Энг яхши лойиҳа ташкилотчилар томонидан қўллаб-қувватланади ҳамда уни ҳаётга тадбиқ этиш режалаштирилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей