ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Самарқанд Давлат университетида узлуксиз таълим си...

Самарқанд Давлат университетида узлуксиз таълим сифат ва самарадорлигини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетида бўлиб ўтган анжуманда мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, вилоятдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими бошқармалари масъул ходимлари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди. 

Унда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда умумтаълим муассасаларида узлуксиз таълимнинг сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.

– Бугунги кунда университетимизда 31 та таълим йўналиши бўйича бакалавр ва 36 та мутахассислик бўйича магистр кадрлар тайёрланмоқда, – дейди Самарқанд давлат университети проректори Бўстон Исломов. – Вилоятдаги 14 та академик лицей ва 161 та касб-ҳунар коллежи, шунингдек, ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларига илмий, ўқув-услубий ҳамда маънавий-маърифий йўналишларда амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Кафедра ва бўлимларимиз тегишли таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ва шу асосда очиқ дарслар, ўқув семинарлари ташкил этилади.

Шу билан бирга, учрашув иштирокчилари ҳозирги кундаги долзарб масала - чет тилларни ўқитишнинг сифат ва самарадорлигини ошириш борасида тегишли тавсия ва таклифлар беришди.

Шунингдек, таълим жараёнида инновацион технологияларни яратиш масаласи ҳам алоҳида муҳокама қилинди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей