ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Пуллар қаерга сарфланади?

Пуллар қаерга сарфланади?

Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси қурилиш, қайта таъмирлаш, капитал таъмирлаш, олий таълим муассасаларини жиҳозлаш иши бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

2016 йилда Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қайси олий таълим муассасаларини қайта ва капитал таъмирлаш, жиҳозлаш назарда тутилган, қурилишнинг манзилли дастурига қайси объектлар киритилган? Мана шу саволлар билан Uzbekistan Today мухбири Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигига мурожаат қилди.

Жамғармага дастурда кўрсатилган 355,6 млиллиард сўмлик объектлар рўйхати жўнатилади. Натижада, 2016 йилда қуйидаги бинолар қурилади: 23 085 ўринли ўқув бинолари, 2 880 ўринли талабалар уйлари ва 2 та спорт иншооти.

Олдинда 5 объект қуриш ва 36 тасини қайта таъмирлаш ишлари турибди. Яна тахминан 100 миллиард сўм янги ишга тушган биноларни жиҳозлашга йўналтирилади.

Шунингдек, бу йили бешта ўқув блоклари капитал таъмирланади, иккита талабалар турар жойлари, учта спорт иншоотлари ва битта маданият саройи.

Дастур рўйхатига қуйидаги олий таълим муассасалари объектлари киритилган:

  •  Бухоро давлат университети;
  •  Тошкент давлат техника университети;
  •  Тошкент давлат стоматология институти;
  •  Қорақалпоғистон давлат университети;
  •  Самарқанд давлат университети;
  •  Ўзбекистон Миллий университети;
  • Тошкент архитектура-қурилиш институти;
  • Тошкент текстиль ва енгил саноат институти;
  •  Тошкент кимё технологиялари институти;
  •  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
  •  Фарғона давлат университети;
  •  Фарғона политехника институти;
  • Тошкент давлат аграр университети;
  • Гулистон давлат университети.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей