ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Ўзбекистондаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари...

Ўзбекистондаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари хорижга чиқа бошлашди

Сўнгги 24 йил ичида Ўзбекистон йил давомида халқаро мусиқа танловлари ва фестивалларида иштирок этаётган мактаб ўқувчилари сонини 40 маротабага оширди.

Илгари халқаро танловларда асосан В. Успенский ва Глиэра номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари ўқувчилари иштирок этишган бўлса, эндиликда уларнинг қаторига болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ҳам қўшилди.

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ихтисослаштирилган академик лицейлардан фарқли ўлароқ, қўшимча таълим муассасаси ҳисобланади. У ерга болалар дарслардан бўш вақтда келишади.

– Сўнгги олти йил мобайнида мактабимиз тарбияланувчилари Руминия, Франция, Туркманистон, Италия, Озарбайжон ҳамда Австрия мамлакатларида ўтказилган танловларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар, – деди Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани 20-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўринбосари Лилия Майорова. – Танловларда уларнинг кўпчилиги биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб келишди.

 

                                                          

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей