ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Ўзбекистонда янги Болалар шаҳарчаси фойдаланишга т...

Ўзбекистонда янги Болалар шаҳарчаси фойдаланишга топширилди

Хоразм вилояти Хива туманида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун барпо этилган Болалар шаҳарчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур янги шаҳарчага Хива туманидаги 20-Меҳрибонлик уйининг 110 нафар тарбияланувчиси жойлаштирилди. Илгари бундай Болалар шаҳарчалари Андижон ва Сирдарё вилоятларидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун барпо этилган эди.

Болалар учун яратилган шароитлар янада яхшиланди, – дейди 20-Меҳрибонлик уйи директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Вера Пак. – Олдинги “Меҳрибонлик” уйи ҳудуди ҳам ёмон эмасди, аммо у ерда биз барчамиз битта бинода эдик, ётоқ хонасида ҳам дам олинар эди ҳам уй вазифалари тайёрланар эди. Бизнинг тарбияланувчиларимиз учун кун бўйи очиқ бўладиган ўзимизнинг спорт иншоотимиз бўлиши ҳақида орзу қилар эдик.

Мазкур шаҳарчада 18 коттеж қад ростлаган. Маъмурият биноси, компьютер хонаси, спорт зали, ёпиқ сузиш ҳавзаси, футбол, волейбол ва баскетбол майдонлари, махсус ўйин майдончалари зарур инвентарлар билан жиҳозланган. Шунингдек, замонавий технологиялар ва зарур мебеллар билан таъминланган. 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей