ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Ўзбекистонда ўқув видеофильмлари ишлаб чиқариш вуж...

Ўзбекистонда ўқув видеофильмлари ишлаб чиқариш вужудга келмоқда

Жорий йилнинг оҳиригача касблар ва мутахассисликлар ҳақида ҳикоя қилувчи ўнлаб картиналар чиқарилади.

Ўқув видеофильмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ишлар Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида олиб борилмоқда.

– Осон бўлмаяпти, чунки бу фильмлар устида ишлаш ижодий гуруҳдан алоҳида тайёргарликни тақозо қилади. Ўқув видеофильмидаги материал қисқа ва аниқ берилиши лозим, – таъкидлади UzbekistanTodayга берган интервьюсида студия бадиий раҳбари Баҳодир Юнусов. – Шунинг учун Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан жипс ҳамкорлик қиляпмиз.

Касблар ва мутахассисликлар ҳақида ҳикоя қилувчи ўқув видеофильмлари коллеж ва лицейлар ўқувчиларини мустақил равишда касб танлашга тайёрлаш учун зарур. Тўққизинчи синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларида ўқишга юз фоиз қамраб олингани туфайли бундай маҳсулотларга талаб кескин ошди. Бироқ ҳозирга қадар мақбул таклифсиз қолиб келаётган эди.

Киностудияда бу йўналишдаги ишларни ривожлантириш ниятларини билдиришди. Истиқболда ўқув дастурларининг энг мураккаб мавзулари бўйича ҳам ўқув фильмлари суратга олинади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей