ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Ўзбекистонда олий таълим муассасалари ўқитувчилари...

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари ўқитувчилари малака ошириш курсларида таҳсил олишмоқда

Олий таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари томонидан малака ошириш бўйича янгиланган талаблар ва ўқув дастури киритилганидан сўнг тингловчиларнинг билимлари ҳамда кўникмалари даражасини 22,7 фоизга оширишга эришилди.

Бугунги кунда барча 20 та олий таълим муассасалари ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш марказларида тингловчиларнинг ўқишга киришлари ва якунлашларида тест синовлари ўтказилмоқда. Бунинг натижасида малака ошириш курсларини тамомлаган дастлабки тингловчилар гуруҳининг касбий билим, кўникма ҳамда малакалари ўртача 22,7 фоизга ўсди. Битирувчиларнинг 14 фоизи эса якуний аттестациядан ўтмаган.

 

Ноябрь ойидан марказлар малака ошириш курсларига ходимларнинг иккинчи гуруҳини қабул қилди. Жорий ўқув йилида жами 7268 нафар ўқитувчи малака оширади. Кейинги уч йил давомида эса олий таълим муассасаларининг барча 23206 нафар педагог ва раҳбар ходимлари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқийдилар.

 

                                                                                 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей