ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Ўзбекистон Миллий университети талабалари SEEMOUS ...

Ўзбекистон Миллий университети талабалари SEEMOUS 10-халқаро математика олимпиадаси ғолиби бўлишди

Ўзбекистон ёшлари халқаро олимпиадаларда мамлакат шаънини тобора юксалтирмоқдалар.

Бундан икки йил олдин ҳам академик лицей ва касб-ҳунар коллежларимиз халқаро олимпиадаларнинг энг фаол иштирокчиларидан бўлишган эди.

Бироқ сўнгги йиллардагина ўқувчи ва талабаларимиз чет элдан математика ва бошқа соҳалар бўйича тақдирланиб, медаль билан қайтмоқдалар.

Хусусан, яқинда Кипрда Таълим ва маданият вазирлиги, Кипр математика жамияти ва Жануби-шарқий Европа математика жамияти ташкил қилган математика бўйича халқаро олимпиада якунланди.

Унда 20 та мамлакатнинг 43 та олий таълим муассасасидан 150 та талаба иштирок этди. Ўзбекистондан ЎзМУнинг механика-математика факультети учта талабаси қатнашди. Улар: Ҳакимбой Эгамберганов,  Шоҳрух Ибрагимов ва Мирмуҳсин Маҳмудовлардир.

Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳрух Ибрагимов юртимизга олтин медаль билан қайтишди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей