ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Ўзбекистон мактабларига қанча компьютер етмайди?

Ўзбекистон мактабларига қанча компьютер етмайди?

Сўнгги йиллар давомида биз доимо Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактабларига янги копмьютерлар тақдим этгани ҳақидаги хабарларни эшитиб бораяпмиз.

Жорий йилда синф замонавий компьютерлари ва интерфаол доскаларни 1620 та мактаблар олади. Бу мактаб таълимининг умумий аҳволини қанчалик ўзгартиришини билиш мақсадида Uzbekistan Today мухбири йўлга тушди.

Мактабларни оммавий тарзда замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш ишлари 2004 йилда бошланган бўлиб, босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Бу мақсадлар учун малакат чет эл инвестицияларини фаол тарзда жалб қилмоқда. Мактаблар қувчилар сони ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб жиҳозланади. Уларнинг баъзиларида икки ёки ундан ортиқ компьютер хоналари бор.

Ўртача олганда, бугунги кунда битта умумтаълим муассасасига 13 та компьютер тўғри келади, 2010/2011 йилларда бу кўрсаткич 9,1 компьютерни ташкил этганди. Жорий йилда мактабларда янгича модификацияланган компьютерлар сони 2010–2011 йиллардаги 89022 тадан 132264 тага ошди.

Бугунги кунда 9733 та умумтаълим муассасаларидан 8358 таси замонавий компьютерлар билан жиҳозланган компьютер синфхоналарига эга.

Ҳа, ҳақиқатан ҳам ҳалигача замонавий компьютерлар билан жиҳозланмаган мактаблар бор. Бу тафовутни Халқ таълими вазирлиги шу йилнинг ўзидаёқ мувофиқлаштиришни режалаштирмоқда.

Вазирликнинг маълум қилишича, мактабларни замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш давом этадия, чунки унга талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Агар бу хоналар 10–15 йил олдин фақат информатика дарсларини ўтказишга мўлжалланган бўлса, ҳозирда улар кўпроқ мультимедия ўқув қўлланмалари дарсларини ўтказиш билан банд. Бу фанлардан энг кўпи хорижий тилларга тўғри келади.

Шу билан бирга, жорий йилда ўқув дастурлари ва режаларини янада такомиллаштиришга киришилади, келгусида ўқув жараёнида компьютер технологияларидан фойдаланиш янада кенгайиши мумкин. Яқин йилларда инглиз тили ва бошқа фанлардан мультимедия қўлланмалари ишлаб чиқилади. Эҳтимол, тез орада мактабларга битта компьютер синфхонаси камлик қилиб қолар.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей