ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Ўқитувчилар орасида кимлар ойлик маошига қўшимча о...

Ўқитувчилар орасида кимлар ойлик маошига қўшимча олади?

Аввалги синовлар якунларига кўра исталган натижага тестдан ўтган чет тиллар ўқитувчиларининг фақат 10 фоизигина эришди. Ўқитувчиларни жуда мураккаб синовлар кутмаяптими? Uzbekistan Today муҳбири шу саволга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрди.

Давлат тест марказининг чет тилларни эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Севара Зупархўжаева бундан икки йил аввал жорий этилган тизим мутаҳассисларнинг малакасини оширишнинг локомотиви бўлиб қолди, деб ҳисоблайди. Қўшимчаларга келганда, у агар ҳаракат қилса, меҳнати ва ҳаракати мукофотига жуда тез эришишига ишонади - давлат ўз навбатида ўқитувчи ва муаллимларга ёрдам бериш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширмоқда.

Тестдан ўтиш учун ариза берганларни тил бўйича билим ва кўникмаларни ҳар томонлама ўрганиш кутади. Бошланғич босқичда сўз заҳиралари, грамматика бўйича билимлар таҳлил этилади.Кейин ёзма иш ва сўзлашув нутқи текширилади.Умуман бундай синовга хорижий тилни мукаммал билганларгина бардош беради.

Бироқ, тестдан ўтиш учун ҳужжатлар топширишдан аввал малака оширишнинг 144 соатлик курсидан муваффақиятли ўтиш ва тегишли сертификат олиш лозим бўлади. Шуни ҳам айтиш керак, бу ҳужжат ҳамма тингловчига ҳам берилавермайди, балки, якуний назорат бўйича яхши натижа кўрсатганларгина бунга эришишлари мумкин.

– Биринчи гуруҳларни синовдан ўтказиш таҳлиллари натижалар паст экани бу ўқитувчининг билими пастлиги кўрсаткичи эмаслиги,балки у Давлат тест марказида билим даражасини баҳолаш тестидан ўтказишнинг янги форматига тайёр эмаслигини намойиш этди,- деб таъкидлади Севара Зупархўжаева.

Ва бу ҳолат ҳам эътиборга олинди.Хусусан,мактаб ўқитувчилари учун малака оширишнинг махсус курслари ташкил этилди ва у ҳафтада бир марта жума кунлари ўтказилади. Уларнинг дастурлари тестдан ўтишга тайёргарлик масалаларини ўз ичига олади.Бу машғулотларда тестдан ўтказишда фойдаланиладиган аниқ масалаларни ҳал этишга ёндашувлар кўриб чиқилади.Бунинг устига тест синовларига тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган барча материаллар чет тилини эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармасининг расмий сайтига жойлаштирилган. Бу ерда нафақат вазифалар, балки уларнинг ечимларига калитни ҳам топиш мумкин. Тизим шундай қурилганки, билимсиз хатто саволлар ечимига эга бўлган тақдирда ҳам синовдан ўтиш деярли мумкин эмас. Шу билан бирга мутахассислар жорий этилган тизим тил кўникмаларини тестдан ўтказишнинг энг яхши дунё моделларига, жумладан CEFR (Умумевропа чет тилларни билиш ваколати) талабларига мос эканини эътироф этишди.

– Умуман, маошга қўшимча тайинлашнинг жорий этилган тизими ўқитувчиларнинг профессионал даражасини оширишга ёрдам беришини таъкидлашни истардим. Улар нафақат предмет бўйича билимларини мустаҳкамлайдилар, балки билимни баҳолашнинг янги замонавий усулларидан фойдаланилиши борасидаги кўникмаларга ҳам эга бўладилар, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни ўрганадилар. Шуниси диққатга сазоворки, кўп ўқитувчилар руҳларини туширмасдан тест синовидан қайтадан ўтиш учун келмоқдалар. Бу эса тизим ҳақиқатан мақсадга етишнинг яхши воситаси бўлиб қолди,- деб сўзини якунлади Севара Зупархўжаева. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей