ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Ўқитувчилар чет тилларни ўрганишга ажратилган соа...

Ўқитувчилар чет тилларни ўрганишга ажратилган соатлар кўпайтирилишини хоҳламоқдалар

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳар бир киши  чет  тилларни ўрганиши имконияти берилган мислсиз  шароитлар яратилди.

Шундай экан, савол туғилади: Барчамиз чет тилларни яхши биладиган  вақт келадими?  UzbekistanToday  муҳбири бу саволга  жавобни Ўзбекистон давлат  жаҳон тиллари университети қошидаги  Республика чет тилларни ўқитишнинг инновацион  усулларини ривожлантириш илмий-амалий марказидан  излади.

Бу масалада ўқув  юртлари - мактаблар, коллежлар, лицей  ва олий ўқув юртларига ишонч  билдирилади. Айни  шу ерда яратилган шароитларни  такомиллаштириш бўйича ишлар катта  жабҳага айланди:   ўқув дастурлари такомиллаштирилди, янги  дарсликлар ва ўқув қўлланмалари нашр этилди, кабинетлар  замонавий жиҳозлар билан  таъминланмоқда, ўқитувчиларга  профессионал ўсиш  учун шароитлар яратилди.  Ниҳоят уларга ёрдам тарзида Республика чет тилларни ўқитишнинг инновацион  усулларини ривожлантириш илмий-амалий маркази ташкил этилди.Айнан унинг мутахассислари қандай йўналишда илгарилаб  бориш ҳақида  маълумотга эга бўлиш учун бугунги кунда энг чекка  аҳоли пунктларидаги ўқув юртларига  бориб, жойлардаги вазиятни ўрганмоқдалар.  Яқинда марказнинг бўлим бошлиғи Рахматулла  Ирисқулов Самарқанд  вилоятига  амалга оширилган шундай сафардан қайтиб келди.  У республика миқёсида юқори малакали  таржимонлар  тайёрлаши билан  танилган  етакчи инглиз тили ўқитувчиларидан ҳисобланади.  У бизнинг  саволларимизга  жавоб топишда ёрдам берди.  

Сафарингиз давомида  нималарнинг гувоҳи бўлдингиз?

– Сўнгги йиллардаги ташаббусларнинг қарийб барчаси амалга ошмоқда. Барча ўқув юртлари янгиланган ва “ Чет тилларни эгаллашнинг Умумевропа ваколатлари:ўқиш, дарс бериш, баҳолаш” талабларига мувофиқ  ишлаб чиқилган стандартларда ишлаяпти, Бугунги кунда  чет тили биринчи  синфдан бошлаб сўнгги йилларда ишлаб  чиқилган ва  нашр қилинган ўқув услубий мажмуалардан  фойдаланган ҳолда  ўқитилади. Мажмуалардан  нафақат дарслик,балки мультимедиа иловалар, амалий машқлар  дафтари ва ўқитувчи  учун услубий  қўлланма ҳам  ўрин олган.  Умуман бугун  олимларнинг ишланмалари босқичма-босқич ҳаётга  жорий этилмоқда.

– Одатда ҳулосалар  таклифларсиз  бўлмайди.

– Яқинда Самарқанддан  қайтдим ва ҳозир  тегишли материалларни тайёрлаяпман. Уларда  кўрганларим ва  ўқитувчилар билан суҳбатларим  асосида чет тилларни ўқитиш  тизимини такомиллаштириш  бўйича  10-15 та таклифлар шакллантирилади. Асосийларидан бири – бу чет тилларни ўрганишга ажратилган  дарс  соатларини ошириш. Бу  ўқитувчиларни  қайта  тайёрлаш  ва уларнинг малакаларини ошириш курсларига  ҳам,  мактаб, коллеж,лицей  ва  олий  ўқув юртларидаги ўқув  машғулотларига ҳам тегишли.  

Нима деб ўйлайсиз, яқин вақт ичида  барча  фарзандларимиз чет тилларда гапирадиларми? Шундай  бўлиши  мумкинми?

– Бўлиши мумкин. Мамлакатда  ҳозир болалар чет тилларни эгаллашлари учун шароит яратиш  борасида жуда кўп  иш қилиняпти

Масалан, мени олайлик, чет тилини ўрганишга қанча  ҳаракат  қилмай, ҳеч қўлимдагн  келмаяпти. Мен кабилар оз бўлмаса  керак. Менга  ўхшаганлар нима қилиши  керак?

 – Чет тилни ҳамма  потенциал  ўзлаштира  олади. Бунинг учун  қизиқиш ва  ҳаракат  қилиш керак. Булар эса  педагогик технология  ёрдамида  бошқарилади. Айни шунинг учун  ҳозир  мамлакатимизда чет тили ўқитувчиларининг профессионал маҳорати ўсишига  катта  эътибор қаратиляпти..

Сиз педагогик  кадрлар тайёрлаш даражасини  қандай  баҳолайсиз?

– Ҳар қандай  баҳолашнинг ўз  муайян талаблари бўлади.Улар турлича  бўлиши  мумкин. Ўзбекистонда бундай баҳолаш билан Давлат  тест маркази  шуғулланади. Шунинг  учун  агар холис баҳо  олишни истасангиз, мутаҳассисларга  мурожаат қилинг. Марказимиз ўқитувчиларга уларнинг  профессионал даражасини кўтариш ва  тилни ўқитиш сифатини такомиллаштиришда     ёрдам беради. Жумладан яқинда  олий ўқувлари ўқитувчилари учун   навбатдаги  семинар ўтказилади.  Умуман,мамлакатда  чет тиллар ўқитувчилари  ва  муаллимларнинг  малакасини оширишнинг  кучли ва самарали  тизими яратилган. 

Эшитишимча, ҳозирги пайтда марказда чет тили бўйича билим  даражасини баҳолашнинг янги тестлари ишлаб  чиқилаётган эмиш. У  Чет тилларни эгаллаганлик даражасини баҳолашнинг миллий тизимига муқобил бўладими? 

– Шундай  лойиҳа бор. Биз ўз олдимизга муқобил вариант  яратиш вазифасини қўймаймиз ва Давлат  тест маркази томонидан ёки бошқа бирон ташкилот томонидан фойдаланилишини  тасдиқлай  олмаймиз. Бизнинг зиммамизда  биринчи синф ўқувчисининг ҳам, олий ўқув  юрти битирувчисининг ҳам, аниқроғи, барча тоифадаги  билим  даражасини ишончли аниқлаш  имконини берувчи  тестлар базасини яратиш вазифаси  турибди. Янгиликка  келсак,  қуйидагиларни айтишим мумкин. Бизга баҳолашнинг ўз тизимимиз, ўз тестлар банкимиз керак. Ҳозирча, мамлакатда асосан дунёда яратилганларидан  фойдаланамиз. 

Яна шуни айтмоқчиманки,  баҳолаш тизимини  такомиллаштириш жараёни  инсоният ва  тил тараққиёти  каби  охири йўқ. Биз  IELTS ва TOEFLдек  тарихи қарийб  юз йилни  ташкил этадган инглиз тили бўйича  билимни баҳолашнинг умумэътироф  этган  тизимларни  яхши биламиз.    Шунинг учун  мен  бу  марказлар  вакиларидан қачон  улар  ўзларининг   тест тизимларини  такомиллаштиришлари ҳақида  сўраганимда, улар бу жараённинг оҳири йўқ, деб  жавоб бердилар. 

Чет тили бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини янада такомиллаштиришга боғлиқ қандай лойиҳалар бор?

 – Такомилнинг чегараси  йўқ.Ҳатто биринчи, иккинчи ва учинчи синфлар учун чет тили бўйича дарсликлар ҳам янада такомиллаштиришга муҳтож. Грамматика баёнларининг тартибини, сўзлар миқдорини қайта кўриб чиқиш  керак.

Олий ўқув юртлари учун  дарсликлар ишлаб чиқиш  бўйича  катта  лойиҳа бошлаяпмиз. Биз барча учун умумий битта дарсликни чоп эттирдик, энди яна 40 та  дарслик ишлаб чиқиш керак, уларда у ёки бу  мутахассисликнинг ўзига  ҳос  ҳусусиятлари ҳисобга олинган бўлади. Бу лойиҳани  икки-уч йил ичида  якунлашни режалаштиряпмиз.   

 Бугунги кунда марказ  томонидан  ишлаб  чиқилаётган  инновация қаерда қўлланяпти?

– Барча ўқув  жараёнида. Уни такомиллаштиришда, албатта,  биз энг яхши  ҳорижий  тажрибалардан  фойдаландик. Ва  бизнинг инновация шундан иборатки, бирон нарсани жорий этишдан  аввал  уни маҳаллий анъана  ва урф-одатлар, педагогик  тажриба призмаси орқали кўриб чиқамиз  ва  модернизация  қиламиз. Педагог  агар ўзи ишлаётган  жойдаги маданий қадриятларни билмаса муваффақият қозона олмайди. Бу адаптация ва  жорий этиш  жараёнининг ҳам  оҳири  йўқ.  

 

 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей