ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги: Уч баҳоли та...

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги: Уч баҳоли талабалар”бюджет”да қолади, ўзгаришлар йўқ ва бўлмайди ҳам

Ўзгартиришлар киритилгани  ҳақидаги  хабар  мутлақо нотўғри ва кимларнингдир  нотўғри фикрлари маҳсули,- деб айтди Олий  ва ўрта маҳсус таълим вазирлигидаги суҳбатдошимиз. 

Куни кеча интернетда тарқалган  2016 йилдан  бошлаб  қониқарли рейтинг олган  талабалар бепул  формадан пулли ўқишга ўтказилиши, ўқишдан   чиқариб юборилган “бюджетдагилар” эса уларнинг олий  ўқув юртида ўқитиш учун сарфланган барча  маблағни давлатга  қайтариши  ҳақидаги хабар катта  шов-шувга  сабаб бўлди. Бунинг устига  турли интернет-нашрлар  мутлақо  бир-бирига зид маълумотларни   келтиради. Умуман, аслида  гап нимада?    Uzbekistan Today жамоаси ишончсиз ахборот  тарқатмаслик  ниятида  Олий  ва ўрта маҳсус таълим  вазирлигига  мурожаат  этишга  қарор қилди.

Бюджетнома матни  билан яхши таниш вазирлик  мутахассиси  ҳужжатда  бундай сўзлар йўқлигига  ишонтирди. 

Суҳбатдош шунингдек, агар хатто лойиҳани ишлаш  жараёнида тегишли таклифлар бўлган бўлса ҳам уларга  вазирликнинг ҳеч бир алоқаси йўқ, зеро, бундай ташаббусларни муассаса умуман  қўллаб-қувватламайди, деб айтди. 

У бундан ташқари яна бир бор қуйи палата  томонидан  қабул қилинган ҳужжатда бундай меъёрлар мавжуд эмаслиги ва буларнинг  барчаси   кимларнингдир  нотўғри фикрлари маҳсули эканлигини  таъкидлади.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей