ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Олий ўқув юртлари магистратура талабаларига ма...

Олий ўқув юртлари магистратура талабаларига малака оширишдаги ҳаражатларни қоплашда ёрдам беради

Магистрантлар ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот  муассасалари  ёки хорижда  малака  оширишлари  мумкин.

Тегишли тартиб Олий ва ўрта маҳсус таълим  вазирлиги томони  тасдиқланди.    

Магистрант биринчи семестрни(биринчи курсни) муваффақиятли  тамомлагандан  кейин, шунингдек, ёзги  таътил  вақтида малака оширишга жўнатилади. Малака ошириш  вақтида  магистрантлар ўзларининг диссертациялари учун материаллар тўплайдилар.  

Малака оширишни режалаштиришда у  якуний давлат аттестацияси бошланишига 2 ой қолгунча  якунланиши лозимлигини, шунингдек,  унинг давомийлиги уч  ойдан  ошмаслигини ҳисобга олиш зарур.

Малака оширишга  жўнатилаётганда магистрантни қабул қилиб оладиган ташкилот томонидан  турар жой билан таъминлаш  имконияти ҳам  ҳисобга олинади. Олий ўқув юрти жойлашган  жойдан олисда  ёки чет элда  малака ошириладиган бўлса, йўл ҳаражатлари қонунда белгиланган тартибда  олий ўқув юртининг бюджетдан ташқари  маблағлари ёки келишувга асосан  қабул қилиб оладиган томон  ҳисобига қопланади. Малака ошириш олий ўқув юрти билан  қабул қилиб оладиган ташкилот ўртасида тузилган  шартнома асосида амалга  оширилади. Чет элларда  малака ошириш  бундан  мустасно.

 Чет элда малака ошириш учун магистрант  олий ўқув юртининг  халқаро  бўлимига қабул қилиб оладиган ташкилот томонидан у билан тузилган  шартнома  илова қилинган ҳолда  берилган расмий  таклифнома билан  мурожаат  қилади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей