ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Нега абитуриентлар камдан-кам ҳолларда техник мута...

Нега абитуриентлар камдан-кам ҳолларда техник мутахассисликни танлашади?

Мамлакатда қонунчилик, иқтисодиёт, менежмент соҳасида кадрлар кўп, бироқ муҳандислар, математиклар, физиклар ва IT-мутахассислари етишмовчилиги сезилади.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бир неча йиллар давомида бу масалаларнинг ечимини топиб келмоқда. Бунга касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларига  қабул квоталарининг ўзгартирилгани ҳам гувоҳлик беради.

Таълим соҳасидаги яна битта ташкилот бу муаммони ечишга ёрдам беришга қарор қилди.

Халқ таълими вазирлигининг ишончи комил ёшларнинг касб танлаши ҳали мактабдалигиданоқ бошланади. Айнан мана шунинг учун ҳам мансабдор шахслар кадрлар тайёрлаш ва касбий йўл-йўриқга йўналтирилган фаолиятни амалга оширишни мўлжаллашмоқда.

Хусусан, охирги йилларда «Баркамол авлод» ва техник ижод марказлари жуда тез ривожланиб бормоқда.

Амалиёт кўрсатганидек, уларга болаларни жалб этиш – жуда қийин. Улар рақс, спорт тармоғи каби оммалашмаган. Бир неча йиллар олдин мутахассислар фақатгина таълим тизими муассасаларида муҳим роль ўйнамайдиган техник касбларни тарғиб қилувчи бир бутун инфратузилма яратиш кераклиги ҳақида гапиришганди.

Бугун биз вазият қандай ўзгарганига гувоҳ бўламиз. Бу борадаги илк ишлардан бири Тошкент политехника музейидир. 15 мартда бу ерда махсус мастер-класслар дастури амалга оширилади.

– Бу лойиҳани амалга ошириш билан биз ёш қатнашчиларни кўпроқ қизиқтиришни ва уларга фойдали бўлишини ҳисобга олдик, – дея изоҳ беради Тошкент политехника музейи матбуот котиби. – Бизнинг музейимизнинг иккинчи қаватида жойлашган экспонатларнинг катта қисми ўқувчиларга мўлжалланган, уларга физика ва математика бўйича мактаб дастурини ўргатишга мослашган. Бунга қўшимча равишда, биз мастер-класслар ўтказаяпмиз, яъни музейга ташриф буюрувчилар нафақат экспозициялар билан танишиши, балки ўз қўли билан ҳам нимадир яратишни синаб кўриши мақсадида шундай қилаяпмиз.

Март ойи охиригача музей мастер-класслари дастурида авиамоделлаш, компьютер графикаси, роботтехника, заргарлик санъати ва бошқалар ўрин олган.

Бу тадбирларни ўтказиш доирасида музей Тошкентдаги Турин политехника университети, «Баркамол авлод» Республика болалар техник ва бадиий ижод маркази, «Колибри» арт-бюроси ва Ольга Яикованинг дизайн ва мода мактаби билан ҳамкорлик қилаяпти.

– Биз профессионал асосда техник таълим бериш билан шуғулланувчи мутахассислар билан бежизга ҳамкорлик қилмаяпмиз, – дейди Тамара Якубова. – Агар болада иштиёқ уйғонса, унда бу иш билан доимий тарзда қандай шуғулланиш мумкин деган саволга жаволб олиши мумкин бўлади.

Музейимизнинг илмий-маърифий фаолияти кўп қиррали. Масалан, Тошкентдаги Турин политехника университети талабалари ва машинасозликка ихтисослаштирилган Тошкент автомобиль ййўллари институти талабалари учун 16 мартда очиқ дарс ўтказилди, «СамАвто» 17 йиллигига бағишланган, 17 мартда – «ЎзАвто»нинг таваллудига бағишлаб интерфаол семинар ўтказилди. 

Бу ҳафталарда илмий дастур бўлади. 22 март куни интерфаол семинар ташкил этилади, у Мирзо Улуғбекнинг таваллуд айёмига бағишланган. Бу куни бўлиб ўтадиган барчаси орқали буюк алломанинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида билиб олиш мумкин. Ташкилотчилар Ўзбекистон Миллий драма театри актёрлари билан учрашувни ва Мирзо Улуғбек хотирасига саҳналаштирилган спектакль қўйилишини ваъда қилишмоқда.

Умуман олганда, ҳаммаси ўқувчилар ва академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари талабалари техник ижодкорлик, конструкциялашни кўриши учун. Булар қизиқарли бўлиши билан бирга бу касбни танлашига ҳам ёрдам беради. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей