ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Мусиқа ва санъат мактаблари учун янги ноталар соти...

Мусиқа ва санъат мактаблари учун янги ноталар сотиб олинади

Халқ таълими вазирлиги болалар мусиқа ва санъат мактабларини янги дарслик ва ўқув қўлланмалари билан таъминлашга киришди.

Ўтган йилда мусиқа ва санъат мактабларни ривожлантириш бўйича давлат дастурини тўлиқ амалга ошириш ўз якунига етганди.

Ушбу чора-тадбирлардан келиб чиқиб, бу муассасаларда мактабдан ташқари таълим фондлари ўқув адабиётларини мунтазам равишда янгилашни бошлаш зарур.

Демак, 2020 йилгача мусиқа ва санъат мактабларига 72 номдаги дарслик ва ўқув қўлланмаларининг яна 176,6 минг нусхасини етказиб бериш, ёш авлодга 236 минг нота тўпламлари, 15,8 минг визуал материаллар ва 3,8 минг мультимедия воситаларини етказиб бериш асосида ўқув дастурларини яхшилаш режалаштирилаяпти.

Бу кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида, мусиқа ва санъат мактабларида таҳсил олувчилар учун дарслик ва ўқув қўлланмалар, ноталар тўплами яратиш ишлари амалга оширилади. Бу жараёнга мамлакат ўқув муассасаларининг профессор ўқитувчилар орасидан етакчи вакилларини жалб қилиш режалаштириляпти.

Хорижий давлатлардан дунё классик мусиқаларининг ноталар тўплами келтирилади.

Бундан ташқари мусиқа ва санъат мактаблари миллий мумтоз мусиқа асарлари ёзувлар тўплами билан таъминланади. Чунки миллий мусиқа санъатимизнинг маданий меросини келажак авлодга етказиб бериш даркор.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей