ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида сўн...

Мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ жаранглади

Жорий ўқув йилида мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларининг 9-синфларини 483 мингдан зиёд ўқувчи тамомлади.

Мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида бўлиб ўтган тадбирлар ўқитувчию ўқувчилар, ота-оналар учун бир умр эсда қоларли дамларни ҳадя этди. Мактабларда ўтказилган сўровномаларга кўра, ўғил-қизларнинг 8,7 фоизи академик лицейларда, 91,3 фоизи касб-ҳунар коллежларида ўқиш ниятида эканини билдирган.

Мустақиллик йилларида таълим тизими тобора янгиланиб, илгарилаб кетди. Болаларга билим масканига илк бор қадам қўйганданоқ хорижий тиллар ўқитилмоқда. Болалар мактаб таълимининг илк босқичида қизиқарли савол-жавоб, ўйин тарзидаги машғулотлар орқали ўзга тил оламига олиб кирилган бўлса, иккинчи синфда чет тилидаги сўзларни гапириш, ёзиш ва ўқиш кўникмаларини эгаллади.

Бошланғич синф ўқитувчилари учун илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида етти номдаги методик қўлланма ҳамда уларнинг мультимедиали иловалари тайёрланди. Натижада умумтаълим мактабларининг 1-синфларида барча фанлар тўлиқ илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўқитилиши йўлга қўйилди.

2014-2015 ўқув йилида инвестиция дастурига мувофиқ 381 мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди, 3024 умумтаълим мактаби мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникалари ва спорт анжомлари билан жиҳозланди ҳамда 34,5 миллион нусха дарсликлар чоп этилиб, ўқув даргоҳларига етказилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей