ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Мамлакатимизда болалар боғчаларини тўлиқ таъмирлаш...

Мамлакатимизда болалар боғчаларини тўлиқ таъмирлаш бўйича энг йирик лойиҳа ишга туширилди

Ўзбекистон ҳукумати мактабгача таълим муассасаларига қаратилган мустақиллик йилларидаги энг йирик лойиҳани амалга оширишни бошлади. Жорий йилда 273та болалар боғчаси таъмирланади.

Мазкур лойиҳа “Соғлом бола йили” давлат дастури доирасида ишлаб чиқилган 2015-2020 йилларга мўлжалланган мактабгача таълим дастурига киради.

Мамлакатимизда 4930 та давлат болалар боғчаси мавжуд бўлиб, уларнинг бир қанча бино ва майдонларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш зарур. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бу масалани 5 йил ичида ҳал қилишни кўзда тутмоқда. 

– Жорий йилда 273 та мактабгача таълим муассасаларини капитал таъмирлаш режалаштирилган, - деди вазирлик бўлим бошлиғи Сабоҳат Миржалилова. – Бир вақтнинг ўзида уларни янги мебель ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш масалалари ҳам ҳал қилинади. Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимиятлари бу мақсадлар учун умумий миқдорда 166,7 миллиард сўм йўналтиради.

– Беш йил ичида биз барча имкониятлардан фойдаланиб, болалар боғчаси тарбияланувчилари сонини 23 фоиздан 45 фоизгача кўтариш ниятидамиз, – деди у. – Жорий йилда эътиборни қисқа муддатли гуруҳлар ташкил қилишга қаратдик. Бундай гуруҳларда тарбиячилар ва уларнинг ёрдамчилари болаларни мактабга тайёрлайдилар. Улар асосан ишлатилмаётган мактабгача таълим муассасалари негизида ташкил этилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей