ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Мактабларда миқдор кетидан қувиш сифатни йўқотад...

Мактабларда миқдор кетидан қувиш сифатни йўқотади. Иккинчи қисм

Uzbekistan Today мамлакатимиз  мактабларидаги  ҳақиқий  воқеликни  ўрганишда давом этяпти. Бу сафар биз “чуқурроқ киришга” қарор қилдик  ва ўқувчилар билан тўлиб-тошган илғор мактабга эмас, балки  кадрлар етишмовчилигини,ўқувчилар камайишини  ва  бошқа  муаммоларни  бошдан  кечираётган оддий ўқув  муассасасига йўл олдик. 

Нега  бундай бўлганини  муҳбиримиз шахсан Тошкентдаги 245-умумтаълим мактабида  бўлиб  ўрганди.

 

Маълумот: Ўтган йил оҳирида UzbekistanToday  жамоаси шундай савол берган эди: «Мамлакатдаги  барча  9566  мактабда  ҳам таълим бериш сифати бир хилми, аслида бу қандай  бўлиши керак?». Ўшанда кўп  ўқитувчилар  ва  ота-оналар билан мулоқотда бўлгандан кейин якдил хулосага  келдик – йўқ. Бунинг асосий сабабларидан  бири айрим  мактабларда ўқувчилар  керагидан кўп  бўлса,  бошқалари ҳисобга олинган  қувватнинг ярмини  қийинчилик  билан  тўлдиради. Жамоамиз  шундан  кейин  муаммога моҳиятан кириб боришга  қарор қилди  ва биз  биринчи  қарашда  ҳаммаси яхши  йўлга  қўйилган 260-мактабда бўлдик.

 

Бугун сўз борадиган мактаб пойтахтнинг Учтепа  туманида  жойлашган. Бино ўтган асрнинг 70-йилларида, аҳоли зич  жойлашган ҳудудда собиқ Тил ва адабиёт институти, ҳозирда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари  университети яқинида фойдаланишга топширилган.  Ўқув  муассасаси   тарихида турли  даврлар  бўлган. Қачонлардир у  тўла  қувват  билан ишлаган ва ўз бағрида 1400  нафар  ўқувчига  билим  берган, вақт  ўтиб ўқувчилар  сони 500 тагача  тушиб кетган, бинонинг бир қисмини ҳатто “Баркамол авлод” болалар маркази эҳтиёжлари учун  беришган.  Бу вақтлар муассаса учун осон  бўлмаган, бироқ бугун  мактаб, кўп омилларга  қарамай, яна ўзини тутиб олиш учун ҳаракат қилмоқда ва  бу борада  қатор муаммоларга  дуч келмоқда.  

 

Мактаб директори  Саида Рахимова  вазиятни таҳлил эта туриб, бир неча  далилларга  эътиборни тортди:  

 

- Мактаблар ўртасида ҳақиқий рақобат бор, тўғри, бу сўзни ўқитиш  бепул бўлгани учун  мактаб  таълимининг  давлат тизимига унча  қўллаб бўлмайди. Ота-оналар ўз болаларини яхши билим берувчи, битирувчиларининг  нуфузли коллеж  ва лицейларга  кириши бўйича  юқори кўрсаткичларга  эга  бўлган, ўқувчилар билан тўгарак ишлари йўлга қўйилган,қўшимча машғулотлар олиб бориладиган мактабларга олиб борадилар. Бироқ булар ҳар бир ўқув муассасаларида  бўлиши керак эмасми?  Стандартлар бир хил бўлса.

 

Менга  қадар 20 йил жуда тажрибали  ва ҳурматли педагог бошқарган  бизнинг мактабимизда бу жиҳатларни нима учундир назардан  четда  қолдирганлар, бу эса оҳирги 10-15 йилда ўқувчилар камайиб  кетишига  ўз таъсирини кўрсатди. Бунда инсон  омили асосий роль  ўйнаган бўлиши  мумкин, бироқ келинг, ҳаммаси  ҳақида бир бошдан бошлаймиз.

 

Ҳозир “ўртача” натижа   кўрсатаётган мактабнинг  бугунги  раҳбари билан очиқ суҳбатимиз ана  шундай   бошланди. Бироқ қолоқликдан  ўрта даражага  кўтарилишнинг ўзи  истиқбол сари қўйилган бир қадамдир. 

 

Бугунги  кунда Халқ таълими вазирлиги “қолоқ” мактаблар  муаммосии ечишга  катта  эътибор қаратмоқда, чунки, уларни  ўқувчилар билан  тўлдириш оҳир оқибатда  барча мактаб ўқувчиларининг  давоматига  яхши таъсир кўрсатади.  Кучли мактабларнинг ўқитувчилари ва ўқувчилари керагидан  ортиқ синфлар ҳам таълим  сифатини  таъминлашдаги   муаммоларнинг асосий  сабабларидан  ҳисобланади.

 

245-мактабнинг  ҳозирги директори – Саида Рахимова  тажрибали раҳбарлардан биридир. Бу мактаб халқ таълими тизими  инқироздан  чиқаришни унга  ишониб топширган биринчи ўқув муассасаси  эмас. Бу мактабга ишга  ўтказгунларича, у  қўшни мактаб  директори бўлиб ишлаган. У ердаги  тўрт йиллик фаолияти давомида ўқувчилар сони 490 тадан  мингтагача ошди. Шу билан бирга у  мактаб ҳозирга  қадар муваффақиятлар йўлидан бориши учун  замин яратди. 

 

Суҳбатлашишдан  аввал   Саида Рахимова  мактаб бўйлаб айланишга ва шароитлар билан танишишга  таклиф  қилди. Мактаб иссиқ, барча  техника, коммуникация меъёрида  ишлайди.  Ҳамма ёқ ораста  ва тартибли, 2011 йили мактаб  таълимини ривожлантириш умуммиллий  давлат дастури доирасида таъмирланган.  Кимё, физика, информатика, биология,  инглиз тили кабинетлари, спорт  залидаги мебель, жиҳозлар, инвентарь бошқа   мактаблардагидек.  Қишки  таътил  бўлишига  қарамай, мактабда  болалар гавжум:  кимлар қўшимча  машғулотларга, кимлар анъанавий билимлар  танлови  - «Билимлар беллашуви»нинг  мактаб  босқичида  қатнашиш  учун келган.

 

– Кўриб турганингиздек,  мактабимизнинг  моддий-техник базаси бошқаларникидан ортиқ  ҳам, кам  ҳам эмас,- эътиборни жалб  этди Саида Рахимова. – Айтаётганимнинг сабаби, бугун  таълим сифати  ҳар қачонгидан кўра кўпроқ  мактаб иши  натижаларига таъсир кўрсатмоқда. Бу борада яна уч йиллар  мақтанадиган ишимиз  йўқ эди. Ҳозирча биз ҳали ҳам  туман миқёсида  мактаблар рейтингида оҳирги ўринда,  республика рейтингида рўйхатнинг ўртасида, беш мингинчига яқин  мавқеда турганимизга қарамай,  ишимизда ижобий  тенденциялар кўрина  бошлади.   

 

Бундан  уч-тўрт йиллар  аввал  мактабда аранг бир-иккита  биринчи  синфни шакллантирардик. Ҳозир  маҳалла  қўмиталари билан  жипс  ҳамкорлик ишлари  олиб бориляпти. Мактабимиз қанчалик яхшилиги ҳақидаги ҳикоялар билан ҳеч нарсага  эришмайсиз, амалий ҳаракатлар  керак,  ўз  афзаллигимизни ишда кўрсатиш даркор. Шунинг учун  биз болалар  билан улар бизга биринчи  синфга  келишидан анча олдин ишлай  бошладик. Уйларга  бориб, болаларни тайёрлов  синфларига таклиф  қиламиз.  Ота-оналар  ҳам  ҳурсанд  бўлиб ўз фарзандларини бизга олиб келишяпти. Масалан,  ҳозирги   биринчи  синф  ўқувчиларининг 60 нафари боғчага  бормаган ва  бизнинг тайёрлов  синфимизни битиришган. Яна 40 нафари  мактабгача тарбия  муассасалари битирувчилари ҳисобланади. Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар  натижасида  2014 йили  биз  учта  биринчи синфни тўпладик, ўтган  йил эса уларнинг сони тўрттага етди, Бу йил ёзда бешта  синф тўплашни режалаштиряпмиз. Мактабимиз нуфузи ошяпти ва биз  олдимизга қўйилган мақсадга  эришишимизга  ишонамиз.

 

Ота-оналарнинг илтимосларига кўра, мактабимизда  ўқитиш энди нафақат ўзбек тилида, балки рус тилида ҳам олиб бориляпти.  Мактабимизга  яқин  уйларда  яшовчилар ўз маҳалла қўмиталари  номидан халқ  таълими муассасалари фаолиятини ташкил қилиш ва услубият  бўлимига  мурожаат қилишди  ва  уларнинг илтимослари  қондирилди. Бугун  бизда битта иккинчи  ва  иккита биринчи синф рус тилида  ўқимоқда. 

Мактаб ўзининг  қайта тикланиши йўлида тўқнаш  келган  энг  мураккаб  вазифалардан бири бу кадрлар   масаласидир.

 

– Педагоглар  кенгашларидан бирида биз  ўқитувчилар билан бирга ҳақиқатнинг кўзига  тик  қарашга қарор қилдик ва очиқ-ойдин  суҳбатлашдик,- деб таъкидлади  Саида Рахимова. – Унинг якунида  ҳар бир педагог ўз профессионал  даражаси устида ишлаш, қўшимча  машғулотлар ўтказиш мажбуриятини олди. Бу қарор  маъқул келмаганлар ҳам бўлди, улар  ўз иҳтиёри билан  бошқа ишга ўтиб кетишди. Бундайлар ўнга яқин кишини ташкил этди.  Уларнинг ўрнига биз олий ўқув  юртларининг  истиқболли битирувчиларини таклиф  қилдик.  Шу билан бирга  бошқа мактаблардан тажрибали мутахассисларни жалб  этишга  ҳам ҳаракат қиляпмиз. Бу мушкул, лекин,  уддалаяпмиз.  Ҳозир бизда шундай ўқитувчилар борки,  хатто қўшни Чилонзор ва Юнусобод  туманларидан келиб ишлашяпти.  Бизнинг  иш графигимиз  улар  учун анча қулай -  мактабимиз  ҳозирча бир сменада ишлайди.   

 

Ҳаракатларимиз  эътиборсиз  қолмади. Қўшни мактаблардан  бизга ўтган ўқувчилар  ҳам пайдо бўлди.Тўғри, ҳозирча  бундайлар кам,10-1 5та, бироқ бор.  Нега болалар ва  ота-оналар биз  томонга  бурилишяпти? Мана, қаранг,  ҳозир қишки  таътил, мактабда  эса болалар бор, бунга  ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз.  Мен  бу мактабга ишга  келганимда,  кундуз  соат иккидан  кейин  мактаб  бўм-бўш  бўлиб қоларди –на ўқувчилар, на ўқитувчилар бўлмасди. Бугун эса бошқача, бир  ҳафтадан кейин келинг, бунга  ишонч ҳосил  қиласиз.  Кабинетларни айланаркансиз, дилингиз яйрайди,ҳамма ёқда болалар ўқитувчилари билан  қўшимча дарслар ўтишади, тўгаракларда машғулотлар   ўтказишади.  Уларнинг барчаси яқин-атрофдаги маҳаллаларнинг болалари. Ота-оналар қўшимча  машғулотлар ўтказаётганимиз учун биздан миннатдорлар, улар ўз болаларидан кўнгиллари тинч,  фарзандлари назорат остида эканини ва вақтларини фойдали ўтказишаётганини билишади.   

Яқин истиқбол режалари ҳақида гапираркан, директор ўқитиш сифатинги ошириш,  дарсдан ташқари қўшимча билим беришни кенгайтириш ва ўқув жараёнига замонавий ахборот-коммуникация  технологияларини тадбиқ этиш  кабиларни  устувор  мақсад  деб атади.   Айниқса АКТ учун, унинг айтишича,  улкан  имкониятлар бор – кейинги йилларда  Халқ таълими  вазирлиги томонидан  кўплаб электрон дарсликлар,ўқув  фильмлари  яратилган, улар ҳозирча ўқув жараёнига сустроқ  тадбиқ  этилмоқда.Бу муаммони бартараф этишга  катта  эътибор ажратилади, бу йўналишдаги ишларни кучайтиришга  астойдил  киришилади.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей