ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Мактабгача тарбия муассасалари янги стандартлар ас...

Мактабгача тарбия муассасалари янги стандартлар асосида жиҳозланади

Ўзбекистонда мактабгача тарбия муассасаларини мебель, ўқув-услубий қўлланмалар, техник воситалар, ўйинчоқлар ва спорт анжомлари билан таъминлаш юзасидан янги низом кўриб чиқилиб, тасдиқланди.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати изоҳ берганидек, мактабгача тарбия муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган дастурни амалга ошириш учун низомни янгилаш жуда долзарб масалалардан бири эди.

Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ишлар фақат биноларни таъмирлаш билангина чекланмайди, мактабгача тарбия муассасаларини  барча зарур анжомлар билан таъминлаш низомнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Янгиланган рўйхатда замонавий педагогик технологиялар ўқув жараёнида технологияларни ривожлантиришни жорий этиш ҳам назарда тутилади.

Тасдиқланган рўйхат барча муассасалар учун мулкчилик шаклидан қатъи назар амал қилади.

Умумий рўйхатда муассасанинг ҳар бир қисмини жиҳозлашда керак бўлган 171 номдаги жиҳозлар берилган.

Жиҳозлар тўплами маълум ёшлардаги гуруҳлар эҳтиёжидан келиб чиқиб ишлаб чиқарилади. Ихтисослаштирилган мактабгача тарбия муассасаларида кам таъминланган болалар тарбияланаётган бўлса, асосий эҳтиёжларни ҳисобга олинади.

Шунингдек, мактабгача тарбия муассасалари мажбурий тартибда мусиқа хоналари, спорт зали ва ёзги ўйин майдонига эга бўлиши таъминланади. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей