ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Мактабга китоб-дафтарларсиз бориш? Барча мактаб ўқ...

Мактабга китоб-дафтарларсиз бориш? Барча мактаб ўқувчиларининг орзулари рўёбга чиқади

Пойтахтдаги 327-сонли  мактабда  тажрибавий “ақлли”синф тақдимоти  бўлиб ўтди.

Бу ерда ўқувчилар одатдаги дафтар, мактаб доскасисиз ўқийдилар дарслар замонавий гаджетлар – планшет  ва интерфаол доскалардан  фойдаланилган ҳолда ўтади. 

Бу синф  Халқ  таълими вазирлигининг Корея Республикасидаги  ҳамкасблари билан  ҳамкорлиги доирасида  жиҳозланди.  Лойиҳани амалга оширишга $ 211,95 минг сарфланди.

– Ўқув жараёни давр билан ҳамқадам бўлиши керак. Анъанавий технологиялар ёрдамида дарсларни қизиқарли қилиш борган сари қийинлашмоқда.Ҳозир болалар кўпроқ замонавий гаджетлар, мультимедиа ўқув материаллари билан қизиқади. Бу ақлли синф тажриба майдони  бўлади, тажриба натижалари бўйича  шундай жиҳозлар билан  бошқа мактабларни ҳам таъминлаш бўйича  қарор қабул  қилинади, – деб изоҳ берди Умумтаълим мультимедиа дастурларини  ривожлантириш маркази директори Козимбек Ғафуров. – Энди  бизда жиҳозлар бор ва уларни  ҳозирги шарт-шароитларимизда қандай қилиб самарали ишлатиш  мумкин, бунинг учун нима қилиш   кераклигини таҳлил қилишимиз лозим.  Бугуннинг  ўзида бундай  синфларни ташкил этиш катта миқдорда турли  мультимедиа дастурларини ишлаб чиқиш зарурлигини келтириб чиқариши  кўриниб турибди.

Тажриба  учун айни шу мактаб  танлангани  тасодифий эмас. Бу ердан  мингдан ортиқ ўқувчилар таҳсил  олади. Шу билан бирга Каланов  номидаги ахборот технологиялари коллежи  билан қўшни бўлганлик ўқувчиларнинг касб танлашида  ёрдам бермоқда, кўпчилик IT-соҳасида ўқишни давом   эттиришга ҳаракат  қилади. Айни шунинг  учун   Халқ таълими  вазирлиги тажриба объекти сифатида шу  мактабни маъқул кўрди. Экспертлар бу ерда янги технологияларни  жорий этиш самарали  ва сермаҳсул бўлишига ишонадилар.  

Uzbekistan Today жамоаси ҳаяжон билан  парталар томон  юрди.Журналистлар  тўғри маънода инновацион  ўқиш ҳиссини бошдан кечирмаган эдилар. Мана энди ниятларига етдилар.

Ўқитувчининг иш жойи ўқув қурилмалари билан жиҳозланган  кафедрани  эслатади: бу ердан  “ақлли синф”нинг барча тизими  бошқарилади. Парта ёнидаги  ҳар бир жойга планшет ўрнатилган,унда дарс  учун зарур бўлган ҳамма иловалар жойлаштирилган: фото-қироатхона, офис муҳаррирлари  ва бошқалар. Моҳиятан, бир флакондаги китоб-дафтарча шунинг ўзидир. Бу гаджетлар ёрдамида ўқитувчи бир лаҳзада  ўқувчиларга онлайн  вазифа бериши  мумкин.

Ўқув синфининг  марказига интерфаол доска жойлаштирилган.  Ўқитувчи ундан оддий  мактаб доскаси  сифатида ёки  мультимедиа ўқув материалларини намойиш этиш учун монитор сифатида  фойдаланиши мумкин. Ундан ташқари кабинетда яна тўртта шундай мультимедиа экран  ўрнатилган. Улар  гуруҳлардаги ўқувчиларнинг ишлари учун  зарур.                  

 “Ақлли синф” уй вазифаси  билан боғлиқ  масалаларни ҳам  икки гуруҳда ҳал этади: барчаси  уйдаги компьютервоситасида бажарилади,  вазифаларнимактабда бажариш имконияти ҳам бор.    

Бироқ, энг  асосийси, бу техниканинг барчаси таълим жараёни иштирокчиларига ўқув материаллари  ва назорат ишларига  диққатларини жамлашларига имконият туғдиради. Ўқитувчида  электрон доскада шу заҳоти  ўқув материалини намоён этиш  имконияти бор, назорат ишини ёзиб бўлган  ўқувчилар эса уни топшириш учун  ўқитувчи  столига  боришлари шарт эмас.Барчанинг диққати  ўқув жараёнига  жамланган  бўлади. Ўқувчиларни  вазифани бажаришдан ҳеч нарса  чалғита олмайди.

Тўғри ҳозирча, “ақлли синф”  фақатгина битта мактаб ўқувчилари орзусининг амалга ошишини билдиради, бироқ  ким билади дейсиз, вақт ўз ҳукмини ўтказиб, яқин  истиқболда мамлакатимизнинг кўпчилик  мактаблари ҳам ўз фаолиятига  инновацияни жорий этар.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей