ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Мактабдан ташқари таълим муассасалари интернетда б...

Мактабдан ташқари таълим муассасалари интернетда битта майдонга чиқади

Халқ таълими вазирлиги e-maktab ахборот-маълумотлари таркибини кенгайтирди.

Энди тизимга болалар мусиқа санъат мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва «Баркамол авлод» болалар ижодий марказлари ҳақидаги барча ахборотлар киритилади.

Бугунги кунда барча мактабдан ташқари таълим билан бандбўлган муассасалар ўз фаолиятлари тўғрисидаги маълумотларни жорий этишган.

Дастурга ҳар бир муассасанинг жами 50 параметр бўйича ахборотлари киритилган.

Хусусан, тизим ёрдамида ота-оналар ҳар битта мактабдан ташқари таълим муассасаси, жумладан, дарслар қандай йўналишларда олиб борилиши ҳақида, шунингдек, қабул қилиш қоидалари тўғрисида ахборот олиши мумкин.

Замонавий технологиялардан фойдаланиш мактабдан ташқари таълим муассасаларининг фойдасига бўлади. У муассаса фаолияти ахбороти таҳлилини автоматик йиғиш имконини беради. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей