ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Мактаб ўқувчиларининг янги машғулоти: болалар экол...

Мактаб ўқувчиларининг янги машғулоти: болалар экологик муаммони акс эттирган мультфильм яратишди

Пойтахтнинг Сирғали тумани «Баркамол авлод» болалар ижодиёт маркази 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг ижодий гуруҳи билан биргаликда «Чўл эртаги–2» мультфильмнинг яратувчи рассомларига айланишди.

Сюжет марказида сайғоқлар кўпайишда кескин камайиб кетиш муаммоси турибди.

«Гала-фильм» студиясида олинган мультфильм тақдимоти Қўриқхона ва миллий боғлар куни арафасида Тошкентда ўтказилди.

Фильм болалар чизган суратлар асосида тайёрланган, шунингдек, унда жамиятнинг энг долзарб муаммоларидан бири кўтариб чиқилган. Унда сайғоқлар ва уларнинг кўпайишини сақлаб қолиш, «яшил шаҳарлар»нинг аҳамиятини англаш, саноат ривожланишида атроф-муҳит муҳофазаси мувозанатини сақлаб туришга чақиради. Далилларнинг ҳаққонийлиги кишини шубҳага солмайди, фильм Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти етакчи олимларининг эътиборини жалб этди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида сайғоқларнинг кўпайиши қисқа вақт ичида 95 фоизга камайган. Асосий сабаб — яширин овчилик (браконьерлик).

Лойиҳа ташаббускорлари — «EKOMaktab» ННТ вакиллари ўзлари яратган мультфильм кенг жамоатчилик оммасини биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалаларига диққат қаратишига ёрдам бериши ва чўл сутэмизувчиларининг кўпайишига ҳисса қўшишига умид қилишади. Шунингдек, улар бу турни сақлаб қолиш кўп жиҳатдан Қорақалпоғистон ва Оролбўйи аҳолиси ва чўл экотизимининг форовонлигига боғлиқ эканини таъкидлаб ўтишди.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей