ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Мактаб таълимида катта ўзгаришлар юз бериши к...

Мактаб таълимида катта ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда. ХТВда истиқбол режалар ҳақида сўзлаб беришди

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг  янги  авлод  дарсликларини ишлаб чиқиш борасидаги   режалари янги дастур ёки 2020 йилгача  мактаб таълимини ривожлантириш бўйича ҳаракат  режасига киритилиши мумкин.  

Бу ҳақда  UzbekistanToday муҳбирига Халқ таълими вазирлигининг Республика таълим маркази директори  Ислом Зокиров сўзлаб берди.

ХТВ  мутахассислари бугунги  кунда Молия  вазирлиги  вакиллари билан  бирга  янги дарсликлар ишлаб чиқиш борасидаги  вазифаларни амалга ошириш режасини  қизғин муҳокама  қилишмоқда.

– Биринчи навбатда, биз  бўлажак  ўзгаришларнинг сифатли  йўналишларини белгилаб олишимиз керак. Хусусан,  марказимиз  мутахассислари  таълимни  ўқувчиларда  ўқув  материалларини амалда қўллаш кўникмаларини шакллантириш ва бу жараёнда ахборот-коммуникация ва мультимедиа  технологияларидан янада фаолроқ фойдаланиш нуқтаи назаридан такомиллаштириш лозимлигига ишонадилар.Шу билан  бирга бошқа мутахассисларнинг фикрларини ҳам тўплаяпмиз,- дейди Ислом Зокиров.- Иккинчидан, биз  белгиланган  режалар жадвали ва уларни амалга оширишнинг боришини  аниқлаб  олишимиз  зарур.  

 Эксперт  белгиланган  режаларни амалга  ошириш комплекс  ёндашувни талаб қилишини   қайд  этди. Энг аввало  предметлар  бўйича  янгиланган стандартлар ва дастурлар  ишлаб  чиқилиши керак бўлади, кейин  дарсликлар  ва қўлланмалар  ишлаб чиқилади, шунингдек,  янада  кўпроқ тер тўкиш лозим бўлган  иш - ўқитувчиларни  янги стандарт ва дастурлар  бўйича ишлашга ўқитиш  масаласи ҳам бор. Бу чора-тадбирлар мактабларни ўқув  жиҳозлари билан таъминлашни оҳирига етказиш билан уйғун ҳолда амалга оширилиши мумкин.    

Мутахассис шу билан  бирга янги  дарсликлар  ва ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш жараёни  2017 йил оҳирларида бошланиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.Чунки янги ўқув режаларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш учун  вақт керак  бўлади.

 Дастурларни мактабдаги билан уйғунлашган ҳолда бўлиши лозим бўлган  ўрта махсус  касб-ҳунар таълими   ўқув дастурлари билан  бирлаштиришга алоҳида  эътибор қаратилади.

Ислом Зокиров шунингдек, мактаб таълимини  такомиллаштиришнинг  бу босқичига чет эллик, жумладан Корея, Япония  ва Малайзия  мутахассислари фаол жалб этилишини  ҳам қайд этди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей