ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Магистратура талабалари ва ўқитувчиларининг билим ...

Магистратура талабалари ва ўқитувчиларининг билим савияси ноябрь ойида текширилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ 2007 йилдан эътиборан Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилиб келинмоқда.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда магистрлар тайёрлаш билан банд бўлган педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифати мониторингини, шунингдек, уларнинг малака даражасини баҳолашни амалга ошириш вазифаси юклатилган.  Бундан ташқари, Давлат тест марказига магистрларни ўқитиш ва тайёрлаш сифати ўрганилишини ташкил этиш ва унинг сифати назорат қилинишини таъминлаш вазифаси ҳам топширилган.

Жорий йилда  “Илмий-тадқиқот методологияси”, “Ахборот тизимлари”, умумметодологик фанлар блокидан “Амалий чет тили” фанлари ҳамда махсус фанлар блокидан битта фан бўйича тест синовларини ўтказиш режалаштирилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей