ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Логопед мактабда: нутқида нуқсони бор ўқувчилар ти...

Логопед мактабда: нутқида нуқсони бор ўқувчилар тиббий текширув натижасида мутахассисларга жўнатилади

Ўқув йили давомида нутқида муаммоси борлиги аниқланган мактаб ўқувчилари ҳам логопед пунктларидаги машғулотларга боришлари мумкин.

Халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирликлари умумий ўрта таълим муассасалари қошидаги логопед пунктлари ҳақидаги Низомни тасдиқладилар.

Ҳужжатга кўра,логопед пунктига қабул қилинадиган ўқувчиларни аниқлаш ва саралаш учун ҳар йили 3 сентябргача барча мактабларда 5 кишидан иборат таркибдаги ишчи гуруҳи ташкил этилади.

Шунингдек лгопед пунктига I ва III даражада нутқи яхши ривожланмаган 1 синф ўқувчилари, товушларни талаффуз қилишда, шунингдек, нутқ аппарати органлари тузилиши ва ҳаракатланишида (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш) нуқсони бўлган I–IV синф ўқувчилари қабул қилинади.

Нутқий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини аниқлаш учун улар туман,(шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг мутахассисларига(невропатолог, психоневролог, отоларинголог ва бошқалар) текшириш учун жўнатилади. Уларнинг хулосалари логопед пунктида ўқувчининг шахсий варақасида сақланади.

Нуқсонлар аниқланган ўқувчилар рўйхати мактаб директори томонидан тасдиқланади ва 15 сентябргача туман(шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва услубий таъминлаш бўлимига тақдим этилади.

Шу билан бирга агар камчиликлар ўқув йили давомида аниқланадиган бўлса, бола ҳозирнинг ўзида логопед пунктига юборилиши мумкин.

Логопед пунктлари мактаблар қошида заруриятга қараб ташкил этилади. Ўқувчилар сони кам бўлган аҳоли пунктларида бир мутахассис бир неча мактаб ўқувчиларига хизмат кўрсатиши мумкин. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей