ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Коллежлар тадбиркорлар тайёрлашдаги ўрнини янада ...

Коллежлар тадбиркорлар тайёрлашдаги ўрнини янада мустаҳкамлайди

Ҳар бир касб-ҳунар коллежида ўқувчиларнинг  меҳнат ҳуқуқи ва  тадбиркорлик  фаолиятининг  юридик жиҳатлари масалалари  бўйича  билимларини оширишга йўналтирилган  курслар  ташкил этилади.

Ўрта махсус  касб таълими  маркази, Савдо-саноат  палатаси, “Камолот” ЁИҲ, Марказий банк, Меҳнат  ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги олдига  шундай вазифа  қўйилди.

Бу вазифани бажариш битирувчиларни  тадбиркорлик  фаолияти билан шуғулланишларини рағбатлантириш, уларда  тадбиркорлик иши  кўникмаларини шакллантириш  ва  ҳуқуқий билимларини ошириш  учун зарурдир.

Бундан ташқари, бу дастур  доирасида “Бизнес-клублар”  ташкил  этилади. Улар ҳам  етакчи коллежлар  базасида  ташкил  этилиб, ўрта маҳсус касб-ҳунар  муассасалари ўқувчилари ўртасида  тадбиркорлик  фаолияти  кўникмаларини  шакллантириш учун  улар ўртасида  мулоқотларни фаоллаштириш ва ўзаро билим алмашувни ташкиллаштириш мақсадида  шакллантирилади. 

“Менинг бизнес-ғоям”  ва “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” танловларининг ҳудудий  ва республика босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилади, бу танловлар  коллеж ва лицейлар битирувчиларининг  ўз  бизнесларини ташкил этишларига қаратилган.

Тадбиркорлик  фаолиятини амалга ошириш, оилавий  тадбиркорлик  ва ҳунармандчиликни  қўллаб-қувватлаш учун ёш оилалар,  тадбиркор аёллар, шу жумладан коллежлар битирувчиларига кредит ажратиш бўйича  дастурларни амалга оширишни  давом эттириш  мақсадга мувофиқ.

Коллежларни битирган тадбиркор қизлар ўртасида ўтказиладиган ва уларнинг  40 та ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланадиган  «2016 йилда қизларнинг тадбиркорлик  соҳасидаги энг яхши лойиҳаси» танлови  ғолибларини тақдирлашга  бағишлаб ўтказиладиган тантанали маросим ҳам  барчага  манзур бўлиши кутилмоқда.  

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей