ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Коллежлар, лицейлар ва олий ўқув юртлари раҳбарлиг...

Коллежлар, лицейлар ва олий ўқув юртлари раҳбарлигига кимлар тайинланади?

Ҳукумат таълим  муассасалари  раҳбарлик лавозимларига номзодларни  саралаш мезонларига талабларни  оширишни  режалаштирмоқда.

Бошқарув кадрлари заҳирасини мақсадли ўқитиш курсларини ўтаган  мутахассислар номзодлари раҳбарлик  лавозимларини эгаллашда  устунликка  эга бўладилар. Вазирлар Маҳкамаси томонидан  бу курслар тингловчиси бўлиш истагини билдирганлар учун  минимал даражада талаблар белгиланган.

Тегишли нормативлар  Олий  ва ўрта  махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув кадрлари заҳирасини мақсадли  ўқитиш курсларини  ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги қоида  билан тасдиқланган.

Бўлажак ректорлар учун  курслар тингловчилари  ёши 45 дан катта бўлмаган, камида 10 йиллик  раҳбарлик лавозимида ишлаган проректорлар (филиаллар  директорлари ўринбосарлари) ва факультетлар деканлари  орасидан  сараланади.. Бўлажак проректорлар(филиаллар директорлари  ўринбосарлари) учун  машғулотларга  ёши 40 дан катта бўлмаган, камида 5 йил  раҳбарлик лавозимида ишлаган факультетлар деканлари ва  кафедра  мудирлари  қатнашишлари мумкин  бўлади. Шу билан  бирга  молиявий-иқтисодий масалалар бўйича проректор лавозими заҳирасига фақат иқтисодий ёки муҳандис-техникавий  билимга  эга  бўлган шаҳсларгина  киритилади. Деканлар 35 ёшдан катта бўлмаган ва камида 3 йиллик бошқарув иш  тажрибасига эга бўлган факультетлар деканлари ўринбосарлари ва кафедра  мудирлари, камида 5 йиллик  илмий- педагогик иш тажрибасига эга  бўлган  илмий даражали профессор-ўқитувчилар таркибидан  тайёрланади.    

Коллежлар ва лицейлар директорлари академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари  директорлари ўринбосарлари, тегишли иқтисодиёт  ва ижтимоий соҳаларнинг  етакчи  мутахассислари, шунингдек, олий ўқув юртлари факультетлари деканлари ва уларнинг ўринбосарлари, кафедра  мудирлари орасидан  тайёрланади.Уларнинг ҳам  бошқарув иш  тажрибалари 5 йилдан кам бўлмаслиги керак.     Бу муассасаларнинг директор ўринбосарлари  лавозимига  эса камида 3 йиллик бошқарув иш тажрибаси бўлган етакчи  педагог ва тегишли иқтисодий  ва ижтимоий  соҳалар  мутаҳассислари, шунингдек, олий ўқув юртлари факультетлари деканлари ва уларнинг ўринбосарлари, кафедра  мудирлари орасидан  заҳира  тайёрланади.. Шу билан  бирга  директорнинг молиявий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари лавозими заҳирасига фақат иқтисодий ёки муҳандислик-техникавий  билимга  эга  бўлган шаҳсларгина  киритилади.

Олий ўқув юртлари учун заҳираларни Олий ва ўрта маҳсус  таълим вазирлиги қошидаги  олий таълим тизими учун раҳбар ва педагог  кадрлар тизимини қайта тайёрлаш  ва малакасини ошириш бош  илмий-услубий  маркази тайёрлайди. Лицей  ва коллежлар раҳбарлари учун номзодлар Ўрта маҳсус, профессионал  таълим маркази  қошидаги  ўрта маҳсус,касб-ҳунар таълими тизими кадрларини қайта тайёрлаш  ва малакасини ошириш институтида ўқув курсини ўтайдилар. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей