ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Таълим / Коллежга қандай қабул қилинади: биринчи босқич,ҳ...

Коллежга қандай қабул қилинади: биринчи босқич,ҳужжатлар тўплаш

Мактаб битирувчиларининг касб-ҳунар коллежлари ёки академик  лицейларга   ўқишга кириши  учун   керак  бўлган ҳужжатлар рўйҳати маълум  бўлди. У Халқ  таълими  вазирлиги  ва Ўрта махсус  касб таълими марказининг қўшма қарори  билан  тасдиқланди. Шундай қилиб,  Рўйҳатдан  қуйидаги  ҳужжатлар  ўрин  олган:

1. академик лицей ёки  касб-ҳунар коллежи директори  номига мактаб  битирувчисининг  она-онаси (улар ўрнидаги шаҳс)нинг   аризаси;

2.  086-У шаклдаги тиббий  маълумотнома;

3. битирувчининг  биометрик  паспорти, 16 ёшгача бўлганларнинг  туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусҳаси;

4. битирувчининг 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги  6 та  рангли  фотографияси;

5. республика ташкилий  қўмитасининг  умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадалари  ғолибларига берган йўлланмаси(агар  бўлса); 

6. умумий  ўрта  маълумот  тўғрисидаги  аттестат;

7. халқ  таълими тизимида  ўтказилган психологик-педагогик ташҳис натижалари (Ўқувчиларнинг  касбий  қизиқиши ва психологик-педагогик ташҳиси  республика марказининг  тавсияномаси);

8. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  шифокорлик-маслаҳат комиссияси хулосаси  ва тавсияномаси,  шунингдек, имконияти  чекланган ва ихтисослашган  касб-ҳунар коллежларига  юбориладиган шаҳслар  учун  аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнат бош бошқармаси, бандликка кўмаклашиш  ва аҳолини ижтимоий  ҳимоялаш туман(шаҳар) марказларининг  йўлланмаси;

9. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,Тошкент шаҳар халқ таълими  бош бошқармаси, халқ  таълими  вилоятлар бошқармаларининг  битирувчи академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига  жалб қилинмагани  тасдиқланган  далолатномаси – илгари  академик  лицей ёки касб-ҳунар  коллежларига жалб этилмаган битирувчилар учун.

Шунингдек, ушбу Рўйҳатнинг 1-5 бандларида кўрсатилган ҳужжатлар бевосита битирувчининг  ота-онаси (уларнинг ўрнидаги шаҳс) томонидан, 6-9 бандлардаги ҳужжатлар тегишли  умумтаълим  мактаблари  томонидан  тўпланиши  белгиланган.

Битирувчилар учун  ҳужжатлар  папкаси 2015 йилнинг 20 июнига қадар  шакллантирилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари