ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Коллеж ва лицей ўқитувчилари лавозими ва малака то...

Коллеж ва лицей ўқитувчилари лавозими ва малака тоифаси ҳақида сертификат олади

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқитувчилари аттестациядан ўтишни бошлашди.

Аттестация Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўрта махсус касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларидаги аттестация комиссияси томонидан ўтказилади.

Коллеж ва лицей ўқитувчиларининг профессионал тайёргарлик даражаси тест, ёзма ва ижодий иш ёрдамида текширилади. Шунингдек, квалификациялаш давомида уларнинг профессионал малакаси ва педагогик маҳорати синовдан ўтказилади, ўқув-услубий тажрибаси, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлари баҳоланади. Аттестацияда суҳбатдан ўтказиш шарт қилиб белгиланган.

Аттестация натижаларига кўра, лавозими ёки малака тоифаси тўғрисидаги сертификатлар тақдим этилади. Шунингдек, мутахассислар ўз лавозимини ва иш ҳақи ҳажмини сақлаб қолиши ҳам натижаларга боғлиқ. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей