ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Хорижда яшаб юрган юртдошларимиз, ахборот техно...

Хорижда яшаб юрган юртдошларимиз, ахборот технологиялари ва коммуникация соҳаси мутахассисларини Ўзбекистонга ишга таклиф қилишди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияни ривожлантириш вазирлиги хорижда яшаб юрган ватандошларимиз, юқори малакали мутахассисларни Муҳаммад Аль- Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкентдаги Инха университети, Муҳаммад Аль-Хоразмий номидаги Ахборот технологиялари йўналишидаги предметларни чуқур ўрганадиган махсус мактабни ривожлантиришга хиссаларини қўшишлари учун юртимизга қайтишларини сўради. Илмий унвони бўлган диплом эгалари, тажрибали менежерлар, илмий ноширлар ва таълим соҳасининг бошқа экспертлари учун вазирлик томонидан барча зарур шароитлар яратиб берилиши тўғрисида расман эълон қилинди.

АТК соҳасидаги таълим муассасаларида ўқитувчилик қилиб, тадқиқот ишларини олиб бориб, мамлакат ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ватандошларимиз учун юқори иш ҳақи, тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш, ипотеканинг маҳсус дастури ва бошқа бонуслар ( натижаларга кўра) таклиф қилинади.

Ўқув муассасаларини ривожлантириш бўйича эксперт ва ўқитувчилар учун махсус дастурлар билан қизиққанлар ўз хулосаларини HR@mitc.uz манзилига юборишлари мумкин. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей