ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Касб-ҳунар коллежлари қизлар учун янада жозибали

Касб-ҳунар коллежлари қизлар учун янада жозибали

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида Республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва жойлардаги маҳаллий ҳокимият органларига комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Жорий йилнинг II чорагида республикадаги ҳар бир туман касб-ҳунар коллежлари фаолияти ҳудудий қулайлик ва келгусида қизлар ўртасида кенг тарқалган мутахассисликларни киритиш бўйича таҳлил ўтказилади.

Гап тикувчилик, дизайн, миллий ва замонавий кийимлар моделларини яратиш,  пазандалик, сартарошлик, косметология ҳамда хизмат кўрсатишнинг бошқа мутахассисликлари бўйича йўналишларни очиб борасида кетмоқда.

Шу билан бирга касб-ҳунар коллежларида таълим олувчи қизлар, тўққизинчи синф ўқувчилари ва ўзининг уста-аёллари, шунингдек, ушбу коллеж битирувчилари ўртасида ноанъанавий усулда касб танлаш, унинг ўзига хос жиҳатлари борасида доимий учрашувлар ўтказиш йўлга қўйилди. Учрашувларда аёллар ўз тажрибаларини гапириб беришади. Ана шу йўл билан қизлар ўртасида ўрта-махсус таълимни янада оммлаштиришга эришиш режалаштирилмоқда.

 

n, and the winner will have the right to fight for the WBA Super champion title.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей