ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Касб ва тадбиркорликка ўқитишнинг янги қоидалар...

Касб ва тадбиркорликка ўқитишнинг янги қоидалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси умумий ўрта таълим муасасалари 10-11 синф ўқувчиларини касбга ўқитишни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низомни тасдиқлади, маълум қилади norma.uz.

Низомга мувофиқ 10-11 синф ўқувчиларини касбга ўқитиш узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми бўлиб бепул ва мажбурий равишда амалга оширилади. Касбга ўқитиш муддати – 2 йил. У лицей, коллеж ва мактабларнинг ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ташкил қилинади.

У ерда ўқувчилар томонидан касбий билимларни олиши , тадбиркорлик асослари, касбий ва меҳнат кўникмаларини эгаллаши таъминланади .Касб тури, мувофиқ худудлардаги ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида амалий машғулотлар ташкил қилиниши мумкин.

Касбга ўқитиш ҳажми – 2 ўқув йилида 408 соат. Ҳар ўқув йили охирида ўқувчилар 36 соатли ишлаб чиқариш амалиётини ўтишади. Касб билимларини аниқлаш ва назорат қилиш мақсадларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назоратлар ўтказилади.

Мажмуани муваффақиятли тугатган ўқувчиларга ишлаш ҳуқуқини берувчи касб малакаси бўйича давлат намунасидаги диплом берилади. Якуний назоратдан ўтмаган ўқувчиларга уни қайтадан топшириш имкони берилади. Якуний назоратдан такроран ўтмаган ўқувчиларга диплом ўрнига касб таълимини олганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

Касбга ўқитишни сифатли ташкиллаштириш учун ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини таъминлаш меъёрлари ва, шунингдек, уларни 2018-2020 йилларда жиҳозлаш дастури тасдиқланган. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей