ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Таълим / Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакаларини оширишг...

Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакаларини оширишга қаратилган 23 та муассаса ташқи аудитдан ўтди

Қолган 15 таси ишдаги  камчиликларни  бартараф  этиш устида  жадал  иш олиб бормоқда.

 – Белгиланган  тартибда ҳар бир таълим муассасаси  фақатгина Давлат тест  маркази томонидан аккредитациядан, яъни ўқув  жараёни сифатини таъминлаш ташқи аудитидан ўтгандагина  Ўзбекистон ҳудудида ишлаш  ҳуқуқига  эга бўлади, – деб айтди Давлат  тест маркази бўлим мудири  Махфуза Зокирова. –Қайта тайёрлаш  ва малака  ошириш муассасалари ҳам бундан мустасно эмас.

Бу йил Давлат  тест маркази  кадрларни қайта  тайёрлаш ва малакасини  ошириш  билан шуғулланувчи 38та таълим  муассасаси  фаолиятини аттестациядан ўтказди. Унинг натижаларига  кўра, аккредитациядан фақат 23 та муассаса ўтди, қолганларига йил давомида таълим жараёнини ташкил қилишдаги камчиликларни бартараф этиш ва аттестациядан қайтадан ўтиш  тавсия  қилинди.  

Бу йил  Ўрта махсус,касб-ҳунар  таълими кадрларини қайта тайёрлаш  ва малакасини ошириш институти,  Тошкент фармокология институти қошидаги  кадрларни қайта тайёрлаш  ва малакасини ошириш  факультети  ва  Андижон  давлат тиббиёт  институти  қошидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва  малакасини  ошириш  факультети энг юқори кўрсаткичларга эга бўлдилар.  

Шу билан бирга Давлат тест марказида  айрим  кадрларни қайта тайёрлаш  ва малакасини ошириш муассасаларида амалдаги қонунчиликка  мувофиқ  ишлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш  ва расмийлаштириш  жараёни чўзилиб кетганини қайд этдилар.   Уларнинг раҳбарлари қонунчилик талабларини бажариш  бўйича  жараённи тезлаштиришлари кераклиги таъкидланди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей